Рахимова Шахноза Хакимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Carica papaya латексидан кукумазим субстанциясини ва маккажўхори донидан альбумин олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1044.
Илмий раҳбар: Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Садиков Алимжон Заирович, техника фанлари доктори; Сагдиев Наил Жадитович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Carica papaya қовун дарахтининг етилмаган мевалари латексидан суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқиманинг касалликларини даволовчи Кукумазим дори воситаси субстанциясини ва Кукумазим 350 ПЕ тайёр дори шаклини ҳамда Ўзбекистон 420 ВЛ навли маккажўхори донлари оқсилларидан қондаги қанд миқдорини ва вазнни меъёрловчи биологик фаол қўшимчасини саноат ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Carica papaya дарахтининг етилмаган мевалари латексидан Кукумазим дори воситаси субстанцияси ҳамда маккажўхори донларидан оқсил-альбумин фракциясини экстракция қилиш жараёнида ультратовуш қўлланилиб жараён такомиллаштирилган ва маҳсулотларнинг юқори унумли бўлиши аниқланган;
Кукумазим ва оқсил-альбумин фракцияси субстанцияларини математик режалаштириш (Бокс Уильсон) усули асосида хом ашёдан экстракция қилиб олиш жараёнларининг оптимал шароитлари аниқланган;
Кукумазим дори воситаси субстанциясини ишлаб чиқариш жараёнларини спектрофотометрик услуби асосида босқичма босқич назорати ишлаб чиқилган;
илк бор хомашё сифатида фойдаланиш учун маккажўхори навларини технологик параметрлари ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
маккажўхорининг Ўзбекистон 420ВЛ нави донларидан оқсил-альбумин фракцияси ажратиб олиниб унинг гипохолестеринимик, гипогликемик ҳамда ортиқча вазнни меъёрловчи фаолликлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кукумазим дори воситаси ва оқсил-альбумин фракцияси биологик фаол қўшимчаси субстанцияларини технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маккажўхори донларидан ортиқча вазнни профилактика қилиш учун қўлланиладиган биологик фаол қўшимча олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 04266, 2010 й.). Натижада, маккажўхори донлари асосида оқсил-альбумин фракцияси (протеиназа ингибитори) – вазнни меъёрловчи БФҚ олиш имконини берган;
оқсил-альбумин фракцияси протеиназа ингибиторларини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05644, 2018 й.). Натижада, маккажўхори донидан гипохолестеринимик ва гипогликемик фаолликга эга БФҚ субстанциясини яратишдаги хомашёни экстракция қилиш жараёнида ультатовуш ишловини муваффақиятли қўллаш имконини берган;
Carica papaya қовун дарахтининг етилмаган мевалари латексидан Кукумазим субстанциясини ишлаб чиқаришни такомиллаштирилган технологияси Ўсимлик моддалари кимёси институти ТИЧК базасида серияли равишда ишлаб чиқаришга жорий этилган (гувоҳнома, DV/M02552/05/19). Натижада импорт ўрнини босувчи препарат ишлаб чиқариш имконини берган;
суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималарнинг касалликларини даволаш учун Кукумазим 350 ПЕ дори воситаси тайёр дори шакли ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (гувоҳнома, DV/M02552/05/19). Натижада маҳаллий дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган.