Атаджанов Шавкат Юсуповичнинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цементлар ва улар асосидаги бетонлар», 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1223.
Илмий раҳбар: Тўлаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.T.11.01.
II.Тадқиқотнинг мақсади: портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цементларнинг оптимал таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида турли хил классдаги оғир бетонларни олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металлургия корхонасининг ўлчами 5 мм гача бўлган пўлат эритиш чиқиндиси (тошқоллари) ва базальт табиий хом ашёси асосида минерал қўшимча таркиблари ишлаб чиқилган (№ IAP 04771-2010);
яратилган минерал қўшимчадан фойдаланилган ҳолда портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цементларнинг оптимал таркиблари ишлаб чиқилган;
таркибида портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цементлар асосида турли хил классдаги оғир бетонларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
доналари ўлчами 40 мм дан ошмайдиган, таркиби 55-80% клинкер, 3-5% гипс тоши ва қолган қисми минерал қўшимчадан иборат бўлган тайёр ҳолдаги минерал аралашмани тегирмонларда туйиш орқали цемент боғловчисини олиш усули ишлаб чиқилган (№ IAP 05622-2014).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цементлар ва улар асосидаги бетонлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўлчами 5 мм гача бўлган пўлат эритиш тошқолларини портландцементга қўшиш учун техникавий шарт «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан тасдиқланган (TSh 64-00186200-01:2011). Натижада таркибида 15-20% гача мазкур қўшимча бўлган портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цемент олиш имконини берган;
ўлчами 5 мм гача бўлган пўлат эритиш тошқоллари ва базальт асосида олинган минерал қўшимчалардан фойдаланилган ҳолда таркибида портландцемент клинкери кам бўлган композицияли цементлар олиш технологик кўрсатма «Бекободцемент» АЖ томонидан тасдиқланган (ТИ 64-17817107-19-2012). Натижада портландцемент ишлаб чиқариш унумдорлигини 42% га ошириш ва таннархини 20% камайтириш имконини берган;
ўлчами 5 мм гача бўлган пўлат эритиш тошқоллари ва базальт асосида портландцементга қўшимча олиш технологияси «Бекодобцемент» АЖда амалиётга жорий этилган («ƠZSANOATQURILISHMATERIАLLARI» АУнинг 2020 йил 17 январдаги 03/01-69-сон маълумотномаси). Натижада портландцемент олиш учун қўшимча ишлаб чиқариш имконини берган;
яратилган кам клинкерли композицион портландцемент асосида бетон олиш технологияси «ƠZSANOATQURILISHMATERIАLLARI» АУ тасарруфидаги корхоналарда амалиётга жорий этилган («ƠZSANOATQURILISHMATERIАLLARI» АУнинг 2020 йил 17 январдаги 03/01-69-сон маълумотномаси, Бекобод шаҳар ҳокимининг 2019 йил 4 июлдаги 1/2-1508-сон маълумотномаси). Натижада мустаҳкамлиги В7,5 ... В30 бўлган бетон буюмлари олиш имконини берган.
V. Ихтирога патенти. «Цемент»га берилган ихтиро патенти (№ IAP 04771-2013 й.). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 2 августдаги 01-11/1611-сон хулосаси. «Способ получения вяжущих материалов»га берилган ихтиро патенти (№ IAP 05622-2018 й.). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 2 августдаги 01-11/1610-сон хулосаси.