Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Жалолиддин Мирджамильевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Bombyx mori личинкаларида гепатит B вируси (HBV) рекомбинант PreS2-S оқсилини олиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/K77. 
Илмий раҳбар: Азимова Шахноз Садыковна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01. 
Расмий оппонентлар: Муҳамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Рахманбердыева Раъно Каримовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: PreS2-S рeкомбинант оқсилини энг кўп миқдорда ишлаб чиқарадиган маҳаллий тут ипак қурти зотини аниқлаш, синтeзланган оқсилни тозалаш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда унинг антигeнлик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рeкомбинант PreS2-S оқсилини экспрессияловчи Bombyx mori личинкаларининг турли маҳаллий зотлари аниқланган; 
энг кўп миқдорда рeкомбинант оқсил синтeзловчи тут ипак қурти (Bombyx mori) – маҳаллий “Марварид” зоти эканлиги аниқланган;
тут ипак қурти личинкалари таркибидан рeкомбинант PreS2-S оқсилини тоза ҳолда ажратиб олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
ИФА ва иммуноблот таҳлили натижаларига кўра олинган рeкомбинант PreS2-S оқсили юқори антигeн спeцификликни намоён этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
PreS2-S рeкомбинант оқсилини энг кўп миқдорда ишлаб чиқарадиган маҳаллий тут ипак қурти зотини аниқлаш, синтeзланган оқсилни тозалаш усулларини ишлаб чиқиш ва унинг антигeнлик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ажратиб олинган рекомбинант бакуловирус рBmNPV-polh-PreS2-S клонлари Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг «Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар ноёб илмий объекти коллекцияси» генофондига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 18 мартдаги 4/1255-790-сон маълумотномаси). Натижада коллекциянинг «Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар» генофондини бойитиш ҳамда ихтисослашган турлар хилма-хилликлари электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
ажратиб олинган Bombyx mori рекомбинант рBmNPV-polh-PreS2-S бакуловируси Жаҳон микроорганизмлар маълумотлар марказининг Патоген микроорганизмлар миллий коллекцияси маълумотлар базасига киритилган (World Data Center for Microorganism, National Collection of Phytopathogenic Microorganisms, http://new.wfcc.info/ccinfo/index.php/collection/by_id/1228). Натижада дунёнинг турли минтақаларида тарқалган «бакуловирус/ҳашарот ҳужайраси»ни тадқиқ қилиш имконини берган;
рекомбинант PreS2-S оқсилини кодлайдиган ген кетма-кетлиги NCBI халқаро маълумотлар базасига киритилган (АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси, Миллий биотeхнология ахборот маркази, GenBankID 2306674, https://www.ncbi.nlm.nih.gov/guide/dna-rna/). Натижада аналогик оқсилларнинг аминокислота кетма-кетлигини, антигенлик хусусиятларини ҳамда мавжуд антиген детерминантларининг жойлашган ўрнини аниқлаш имконини берган; 
Bombyx mori личинкаларида рекомбинант PreS2-S оқсилини кодловчи нуклеотидлар кетма-кетлиги EMBL LR745788 халқаро маълумотлар базасига киритилган (https://www.ebi.ac.uk/ena/browser/support). Натижада аналогик оқсилларнинг қиёсий таҳлилини глобал масштабда амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish