Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоджиев Жамолиддин Насириддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини пиридин асосидаги янги азореагент билан спектрофотометрик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/K184.
Илмий раҳбар: Турабов Нурмухаммат Турабович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргаш, кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини сезгир ва селектив азореагент ёрдамида аниқлашнинг оптимал шароитларини ишлаб чиқиш ва реал объектлар анализида қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор янги селектив органик аналитик реагент 5-метил-(пиридил-2-азо)-1,8-аминонафтол-2,4-дисульфокислотанинг мононатрийли тузини моляр сўндириш коэффициенти ва диссоциланиш константаси аниқланган;
илк бор спектрофотометрик методи ёрдамида Cu(II), Zn(II) ва Hg(II) ионларини 5-метил-(пиридил-2-азо)-1,8-аминонафтол-2,4-дисульфокислотанинг мононатрийли тузи билан комплекс ҳосил қилиш реакцияларининг ҳақиқий моляр сўндириш коэффициенти, мувозанат ва барқарорлик константалари аниқланган;
илк бор мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини 5-метил-(пиридил-2-азо)-1,8-аминонафтол-2,4-дисульфокислотанинг мононатрийли тузи билан аниқлаш методикалари яратилган;
мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик усуллари ишлаб чиқилган, селективлиги аниқланган ва уларнинг сунъий бинар, мураккаб аралашмалар, реал табиий объектлар, стандарт саноат қотишмалари ҳамда табиий сувлар таркибидан мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини аниқлашнинг селективлиги ва аниқликнинг ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини 5МПААНS,S-2,4 билан спектрофотометрик аниқлаш методикаларини ишлаб чиқишда олинган илмий натижалар асосида:
мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини микромиқдорини реал объектлар таркибидан спектрофотометрик аниқлаш методикалари «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 22 майдаги 687/GK-19-05-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методикалар реал объектлар таркибидан мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини микромиқдорини аниқлашда селективлиги, сезгирлиги, экспресслигни ва аниқликни ошириш имконини берган;
симоб(II) ионларини спектрофотометрик аниқлаш методикаси «Эксперт-криминалистика Бош Маркази лабораторияси»да aшёвий далиллар таркибидаги симоб(II)ни аниқлаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика Бош Марказининг 2019 йил 29 октябрдаги 21/1321-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган симоб(II) ионини 5МПААНS,S-2,4 билан спектрофотометрик аниқлаш методикаси анализни осон бажарилишини ва методнинг сезгирлигини ошириш имконини берган;
мис(II), рух(II) ва симоб(II) ионларини спектрофотометрик аниқлаш методикаларидан А-7-46 рақамли «Каолин, фосфогипс, кўмир асосидаги композитли наносорбентларни яратиш орқали чиқиндиларни қайта ишлаш» мавзусидаги амалий лойиҳада сувни оғир металл ионларидан тозалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 89-03-3315-сон маълумотномаси). Натижада сувни оғир металл ионларидан тозалаш ва заҳарлилигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish