Насуллаев Хикматулло Абдулазизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «NiMо ва NiMоW катализаторларининг физик-кимёвий хоссаларига ташувчиларни титан диоксид билан модификациялаш усулларининг таъсири», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/K61.
Илмий раҳбар: Юнусов Мираҳмад Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Ғаппор Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: NiMо ва NiMоW катализаторларининг ташувчиларини титан диоксид билан модификациялаш усулларининг физик-кимёвий хоссаларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор алюмокаолинборатли ташувчининг сиртида титан диоксидини молекуляр қатламлаш жараёнида бир жинсли гидроксил қопламли Ti–OH гуруҳларнинг шаклланиши исботланган;
полиароматик углеводородлар (ПАУ)ни чуқур деароматизациялаш реакцияларида биргаликда экструзиялаш усули билан олинган максимал миқдорда Мо7О246-, Мо8О264- ва W7О246- ҳажмдор структуралар сақлаган катализаторларнинг потенциал фаолликни намоён қилиши исботланган;
алюмокаолинборатли ташувчини титан диоксиди билан паст температурали оралиқда модификациялашда қайтарувчи марказларнинг концентрацияси ва гидрирлаш фаоллигининг ортиши аниқланган;
керосинни паст водород босимида деароматизациялашда самарали бўлган текстуравий характеристикалари яхшиланган янги Ti-сақлаган Ni(4)Mo(12.4)P(2)/АКБТ-4 катализатори яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Титан оксидини молекуляр қатламлаш ва маҳаллий ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида оптимал титансақловчи катализаторларни синтез қилиш ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт фракцияларини гидротозалаш катализаторлари ва уни тайёрлаш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (IAP05423 01.06.2017йил). Натижада импорт ўрнини босувчи арзон маҳаллий гидрирлаш катализаторларини ишлаб чиқариш имконини берган;
Фарғона НҚЗ Г-24 мойларни гидротозалаш қурилмаси реакторида қўлланиладиган «АНМ-2/3» катализатори учун ишлаб чиқилган техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан рўйхатга олинган (TSh 19.03-008:2008). Натижада мойларни гидрожараёни учун янги катализатор яратиш имконини берган;
Фарғона НҚЗ Г-24 мойни гидротозалаш қурилмаси реакторига «АНМ-2/3» шифр остида Ni(4.8)Mo(16.5)Р(0.8)/АКБ-1 катализатори жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АО нинг 23.10.2019 йилдаги 02/17-5-207-сон маълумотномаси). Натижада қовушқоқлик, олтингугурт миқдори, ранг каби хусусиятларини яхшилаш имконини берган.