Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшпулатов Нодир Маматқурбоновичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева ва узум шарбати ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш электротехнологияси», 05.05.07–Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1330.
Илмий раҳбар: Раджабов Абдурахман, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Юсубалиев Аширбай, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Олимжон Турсунбоевич, техника фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрофизик таъсирлардан фойдаланиб, мева ва узум шарбати ишлаб чиқаришни энергия самарадор электротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мева ва узумдан шарбат олишнинг юқори энергетик кўрсаткичини таъминловчи электрофизик таъсири асосида ишлов беришнинг энергия самарадор янги электротехнологияси ишлаб чиқилган;
электр импульсли ишлов бериш асосида шарбат ишлаб чиқариш электротехнологиясининг режимлари аниқланган ва оптимал параметрлари асосланган;
мева ва узумдан максимал шарбат ажратиб олишни ҳисобга олган ҳолда электр импульсли ишлов бериш параметрлари ва шарбат кўрсаткичлари орасидаги функционал боғлиқлик аниқланган ҳамда шарбат чиқишини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
шарбат ишлаб чиқариш технологик линиясининг унумдорлиги ва энергия сиғимини ҳисобга олган ҳолда энергия ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мева ва узум шарбати ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш электротехнологияси бўйича олинган натижалар асосида:
мева ва узумга шарбат олишдан олдин электр импульсли ишлов бериш қурилмаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Delta muhandis» МЧЖда жорий қилинган (“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил 23 июлдаги АC/05­2­1114­сон маълумотномаси). Натижада мева ва узум шарбати ишлаб чиқаришда электр энергия сарфини 15–20% га камайтириш имкони яратилган;
мева ва узум шарбати ишлаб чиқаришнинг энергия самарадор электротехнологияси ва қурилмаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Delta muhandis» МЧЖда олма шарбати ажратиб олишда жорий этилган (“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил 23 июлдаги АC/05­2­1114­сон маълумотномаси). Натижада олма шарбати ишлаб чиқаришни мавжуд технологияга нисбатан 6–8% га ошириш имконини берган;
зарарли микроорганизмларни камайтиришни таъминлайдиган электр импульс ишлов берувчи қурилма Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Delta muhandis» МЧЖда жорий этилган (“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил 23 июлдаги АC/05­2­1114­сон маълумотномаси). Натижада шарбатни пастеризациялаш ҳарорати 15 градусга камайтирилиши ва шарбат ажратиб олиш 6–8% ошиши ҳисобига йилига 26911742 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish