Мирзаев Нажмиддин Норматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трактор трансмиссия агрегатлари деталларига бўлган талабни мойдаги ейилиш маҳсулотлари бўйича аниқлаш услубиятини ишлаб чиқиш», 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1311.
Илмий раҳбар: Иргашев Амирқул, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc. 28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Шукуров Рустам Уткурович техника фанлари доктори, профессор; Бабашев Қутлимурат Айтмуратович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машина агрегатлари деталларининг мойдаги ейилиш маҳсулотларининг миқдори асосида эҳтиёт қисмларга бўлган талабини аниқлаш услубиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тишли ғилдираклар, думалаш подшипниклари ва шлицали бирикмаларнинг агрегат мойи таркибидаги ейилиш маҳсулотларининг миқдори бўйича эҳтиёт қисмларга бўлган талабини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;
агрегатга даврий равишда мой қуйиб борилганда ейилиш маҳсулотларининг миқдори ўзгаришини баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган;
абразив муҳитда ишловчи ғилдирак тишларидан, думалаш подшипниклари ва шлицали бирикма қисмларидан агрегат мойига тушувчи ейилиш маҳсулотларининг миқдорини баҳолаш имконини берувчи назарий боғланишлар аниқланган;
шестерня тишларидан агрегат мойига тушувчи ейилиш маҳсулотларининг миқдорини аниқлаш мақсадида ғилдирак тишининг профили бўйича унинг ейилиш эпюрасини қуриш услубияти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Трактор трансмиссия агрегатлари мойидаги ейилиш маҳсулотларининг миқдори бўйича эҳтиёт қисмларга бўлган талабни аниқлаш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
агрегатга даврий равишда мой қуйиб бориш билан ундаги ейилиш маҳсулотларининг миқдорини зудлик билан баҳолаш имконини берувчи услубият “Сурхондарёагросервис” МЧЖ МТПда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 14 июндаги 09-03/03-818-сон маълумотномаси). Натижада тракторга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни кутиш вақти 20–30% га камайишига эришилган;
абразив муҳитда ишловчи шлицали бирикмалардан агрегат мойига тушувчи ейилиш маҳсулотлари миқдорини аниқлаш имконини берувчи услубият “Сурхондарёагросервис” МЧЖ МТПда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 14 июндаги 09-03/03-818-сон маълумотномаси). Натижада тракторга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда туриб қолиш вақтини 25–30% га қисқартириш имкони яратилган;
шестерня тишларидан агрегат мойига тушувчи ейилиш маҳсулотларининг миқдорини аниқлашда тиш профилининг эпюрасини қуриш услубияти “Сурхондарёагросервис” МЧЖ МТПда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 14 июндаги 09-03/03-818-сон маълумотномаси). Натижада тишли ғилдиракнинг, думалаш подшипникларининг ва шлицали бирикмаларнинг техник ҳолатини ташхислаш вақти 40–50% га қисқариши таъминланган.