Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратов Ойбек Аширбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув омборли гироузеллардаги очиқ сув ташловчи иншоотларнинг эксплуатацион ишончлилигини баҳолаш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши; 05.09.01–Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/T960.
Илмий раҳбарлар: Ашрабов Анвар Аббасович, техника фанлари доктори, профессор; Янгиев Асрор Абдихамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги DSс.27.06.2017.Т.10.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ишанходжаев Абдурахмон Асимович, техника фанлари доктори, профессор; Мавлонов Тўлқин Мавлонович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: очиқ сув ташлаш иншоотлари элементларининг ёриққа бардошлилиги ва бетон ҳимоя қатламини карбонизацияланиш аломатлари бўйича темир-бетон конструкцияларининг ишончлилигини ҳисоблаш ва хизмат муддатларини аниқлашнинг усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гидротехника иншоотлари темир-бетон конструкцияларининг хизмат муддатларини ҳисоблаш усули бетоннинг ёриққа бардошлилигини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
очиқ сув ташлаш иншоотлари авария сценарийси ишлаб чиқилган ва ишончлилиги “Ишдан чиқиш дарахти” усули асосида баҳоланган;
гидротехника иншоотлари темир-бетон конструкцияларининг хизмат муддатларини ҳисоблаш усули хизмат муддати бўйича хавфсизлик коэффициентини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
гидротехника иншоотлари темир-бетон конструкцияларининг узоқ муддат ишлашини ҳисоблаш усули, бетон ҳимоя қатламининг карбонизацияланишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ишончлиликни ҳисоблаш усулларини ва элементнинг ёриққа бардошлилиги ва очиқ сув ташлаш иншоотлари бетон ҳимоя қатламини карбонизацияланиш аломатлари бўйича темир-бетон конструкцияларининг хизмат муддатини аниқлашни такомиллаштириш асосида:
гидротехника иншоотлари темир-бетон конструкцияларининг хизмат муддатларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги “Сувлойиҳа” ДУКда Тарқабчугай сув омборининг гидротехника иншоотлар реконструкцияси лойиҳасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Натижада эксплуатация тадбирларининг ўтказиш муддатларини аниқлашга ва таъмирлаш бўйича эксплуатация харажатларини рационал тақсимлаш имкониятига эришилган;
темир-бетон конструкцияларининг ва сув ташлаш иншоотлари элементларининг хизмат муддатларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Тошкент вилояти сув омборларини эксплуатацияси бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Натижада эксплуатация тадбирларининг ўтказиш муддатларини аниқлашга ва таъмирлаш бўйича эксплуатация харажатларини рационал тақсимлаш имкониятига эришилган;
гидротехника иншоотлари темир-бетон конструкцияларининг ишлаш муддатини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Жанубий Мирзачўл каналини эксплуатациялаш бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Гидротехника иншоотларнинг коррозион ва совуққа чидамлилигини ошириш учун сифат жиҳатидан янги материалларни ишлатиш натижасида Жанубий Мирзачўл канали иншоотларидаги бетон ва темир-бетон конструкцияларининг ишлаш муддатларини оширишга имконият яратилган; 
очиқ сув ташлаш иншоотлари авария сценарийси ва ишончлилигини баҳолаш усули Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги “Узводремэксплуатация” Республика бирлашмасига жорий этилган (Сув хўжалиги  вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Натижада Ҳисорак сув омборининг сув ташлаш иншоотлари техник ишончлилигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish