Абдиев Орифжон Хофизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лентали конвейерлар асинхрон моторларининг ўткинчи жараёнларини математик моделлаштириш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/T1012.
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиярович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Мирзабаев Акрам Махкамович, техника фанлари доктори; Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кончилик корхоналаридаги конвейер транспорти асинхрон моторларининг ўткинчи жараёнларини математик моделлаштириш орқали конвейерлардан фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш, фойдали қазилмаларни ташиш харажатларини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конвейерлар лентаси ва роликларининг ҳақиқий қаршилик коэффициентларини аниқлаш асосида асинхрон моторларнинг қаршилик моментларини ҳисоблаш методикаси такомиллаштирилган;
йирик бўлакли юкларнинг ҳажми, миқдори ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда лентали конвейер юритмасининг қўшимча қувват сарфини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
конвейернинг узунлиги ва ўрнатилган қиялигига боғлиқ ҳолда талаб этиладиган асинхрон моторнинг қувватини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
кўмир конларидаги лентали конвейерлар қўшимча қаршилик моментларини инобатга олган ҳолда асинхрон моторларни ишга тушириш ва тормозлаш режимларининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лентали конвейерлар асинхрон моторларнинг ишлаши ва ўткинчи жараёнларининг кўрсаткичларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
лентали конвейер асинхрон моторларнинг ишга тушириш ва тормозлаш режимлари “Ўзбеккўмир” АЖ Ангрен филиалида жорий этилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2019 йил 23 январдаги 01-13/149-сон маълумотномаси). Натижада лентали конвейер транспортини тўхтаб туриш вақтини қисқартириш ҳисобига йилига 369 096 000 сўм тежаш имконини яратган;
лентали конвейер ускунасининг иш режимига таъсир этувчи омилларни математик модели “Ўзбеккўмир” АЖ Ангрен филиалида жорий этилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2019 йил 23 январдаги 01-13/149-сон маълумотномаси). Натижада лентали конвейерларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини 5% га ошириш имконини яратган;
лентали конвейер асинхрон моторларнинг математик модели ва динамик режимларнинг ҳисоблаш дастури “Ўзбеккўмир” АЖ Ангрен филиалида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 28 мартдаги НЗП/1647-19-сон маълумотномаси). Натижада лентали конвейер транспортини тўхтаб туриш вақтини 3% қисқартиш имконини яратган.