Sayt test rejimida ishlamoqda

Паровик Роман Ивановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хотирали тебраниш  системалари назариясида каср тартибли ҳисоблашнинг қўлланилиши», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Нахушев Адам Маремович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Россия Фанлар академияси Кабардино-Балкар илмий маркази қошидаги Амалий математика ва автоматлаштириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02.
Расмий оппонентлар: Вельмисов Петр Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шадиметов Холмат Махкамбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Султанов Карим Султанович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каср тартибли осциляторлар синфи учун математик моделлар ишлаб чиқиш, уларни ечиш учун самарали сонли усулларни ишлаб чиқиш, сонли алгоритмлар асосида ЭҲМ дастурларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каср тартибли осциляторлар синфи учун Коши масаласи ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги исботланган;
каср тартибли осциляторлар учун нолокал ошкор чекли-айирмали схемаларнинг турғунлик ва яқинлашувчанлик теоремалари исботланган;
чизиқли каср тартибли осцилятор учун Райтнинг умумлашган функцияси маъносидаги янги аналитик ечим олинган ва каср тартибли Эйри осциляторини ечиш учун биринчи ва иккинчи тур Эйри функцияларининг аналоги топилган;
классик ва касрли импулс-кўчиш координаталарида янги осциллограммалар ва каср тартибли осциляторларнинг даврий траекториялари қурилган;
ночизиқли каср тартибли осциляторларнинг хаотик ҳаракатини ўрганиш мақсадида Ляпунов максимал кўрсаткичларининг янги спектрлари қурилган, Дуффинг каср тартибли ва ночизиқли каср тартибли осциляторларда хаотик ҳаракат мавжудлиги аниқланган;
каср тартибли осциляторларда мажбурий тебранишларнинг янги амплитуда-частотали ва даврий-частотали характеристикалари қурилган ҳамда тебранувчи системаларнинг сифат кўрсаткичлари ва каср ҳосилаларнинг тартиби орасидаги боғланиш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хотирали тебраниш  системалари назариясида каср тартибли ҳисоблашнинг қўлланилиши асосида:
Эйри каср тартибли осцилляторини ечиш учун топилган биринчи ва иккинчи тартибли Эйри функциялари аналогларидан  01201361965 рақамли «Аралаш турдаги нолокал дифференциал тенгламалар ва уларнинг ҳаракат системаларга қўлланилиши» ва 01201361970 рақамли «Қаттиқ танали фракталлар таркиби ҳолати тенгламасининг нано-тизим хусусиятларини математик моделлаштириш» хорижий лойиҳаларида динамик системаларни тадқиқ этишда фойдаланилган (РФА Кабардино-Балкар илмий марказининг 2019 йил 21 ноябрдаги  17600/430.1.3H-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ишқаланишга эга бўлган фрактал параметрик осцилляторни анализ қилиш имконини берган;
Эридитар чизиқли осцилляторлар учун осциллограмм ва даврий траекторияларни ҳисоблаш дастуридан 12-I-ОФН-16 рақамли «Ернинг атмосфераси ва плазмосферасига катта қувватли радиотўлқинлар ёрдамида таъсир қилишнинг фундаментал муаммолари» лойиҳасида физик жараёнларни моделлаштириш учун фойдаланилган (РФА Космофизик тадқиқотлар ва радиотўлқинларнинг тарқалиши институтининг 2019 йил 6 ноябрдаги 319-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши хотирали тебранувчи жараёнларнинг моделлаштириш натижаларини визуаллаштириш имконини берган;
эридитар осцилляторлар учун Ляпунов максимал кўрсаткичларини ҳисоблаш дастуридан  12-I-ОФН-16 рақамли «Ернинг атмосфераси ва плазмосферасига катта қувватли радиотўлқинлар ёрдамида таъсир қилишнинг фундаментал муаммолари» лойиҳасида яқин космос ва геосферадаги физик жараёнларни моделлаштириш учун фойдаланилган (РФА Космофизик тадқиқотлар ва радио тўлқинларнинг тарқалиши институтининг 2019 йил 6 ноябрдаги 319-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши осциллограммалар ва даврий траекторияларни қуриш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish