Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Комил Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аффект ҳолатида содир этиладиган жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Yu154.
Илмий раҳбар:  Ўразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Қобулов Рустам Қобулович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  аффект институтининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс ўрганиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда мазкур жиноятнинг олдини олишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида жиноий қилмиш содир этиш жиноятни истисно қилувчи ҳолат ҳисобланиши зарурлиги асосланган;
жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмаслиги асослаб берилган;
қўрқитиш натижасида жиноий қилмиш содир этишни жиноятни истисно қилувчи ҳолат деб топиш зарурлиги асосланган;
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, охирги зарурат ҳолатида жиноят содир этган деб топиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кучли руҳий ҳаяжонланиш (аффект) ҳолатида содир этилган жиноятларни квалификация қилиш ва унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмаслиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 411-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 28 августдаги 06/1-05/2879-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида жиноят содир этган шахсларга одиллик ва инсонпарварлик принциплари асосида жавобгарликдан озод қилишга хизмат қилган;
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, охирги зарурат ҳолатида жиноят содир этган деб топиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 411-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 28 августдаги 06/1-05/2879-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ўз ҳаракатларини бошқара олган шахсларнинг ҳаракатларига охирги зарурат сифатида баҳо беришга хизмат қилган;
жисмоний ёки руҳий мажбурлаш натижасида жиноий қилмиш содир этишни жиноятни истисно қилувчи ҳолат деб топиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 35-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 30 майдаги 160-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлаш натижасида жиноят содир этган шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларини қилмиш содир этишни жиноятни истисно қилувчи ҳолат деб топишга хизмат қилган;
қўрқитиш натижасида жиноий қилмиш содир этишни жиноятни истисно қилувчи ҳолат деб топиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 35-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 30 майдаги 160-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қўрқитиш натижасида жиноят содир этган шахснинг хатти-ҳаракатларини қилмиш содир этишни жиноятни истисно қилувчи ҳолат деб топишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish