Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунмуратов Турдимурат Махаматқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал технологик ривожланиш шароитида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига евроатлантик омилнинг таъсири”, 23.00.04–Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Ss5.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Бахтиёр Рахманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSс 27.06.2017.Tar/Yu/I/Ss/24.01.
Расмий оппонентлар: Туляганова Ниҳола Ўзбековна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Қосимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абдурайимов Собиржон Сайилжонович, ҳарбий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобал технологик ривожланиш шароитида евроатлантик тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш асосида  Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геосиёсий ва геоиқтисодий рақобат шароитида евроатлантик омилнинг минтақада ташқи кучларнинг таъсири мувозанатини таъминлашга кўмак берган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашга ижобий таъсири асослаб берилган;
глобал технологик ривожланиш шароитида Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсати доирасида Марказий Осиё минтақаси, хусусан Ўзбекистон Республикасининг муҳим ўрин тутиши мамлакат технологик салоҳиятининг юксалиши ва барқарор ривожланиши учун катта аҳамият касб этиши очиб берилган;
Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан ажратилган мақсадли маблағлар ва техник қўллаб-қувватлаш асосида наркотиклар ноқонуний тарқалишининг олдини олишнинг ахборот-коммуникацион ва коинот технологияларига асосланган минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш зарурати асослаб берилган;
Марказий Осиё минтақаси сейсмик фаол ҳудудда жойлашганлиги ҳамда минтақа давлатларида, хусусан, Ўзбекистон Республикасида йирик саноат корхоналарининг миқдори ортиб бораётганлигидан келиб чиқиб, НАТОнинг фавқулодда ҳолатлар бўйича марказлари ва илмий фондлари билан ҳамкорликда техноген характердаги таҳдидларнинг олдини олиш бўйича миллий тизимни яратишга йўналтирилган инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари очиб берилган;
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасига қаратилган стратегиялари ва дастурларида Ўзбекистон ва минтақадаги бошқа давлатларнинг ўзга хос хусусиятлари ҳамда улардаги реал ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатларнинг етарли даражада ҳисобга олинишининг ҳамкорлик доирасидаги лойиҳалар самардорлигига ижобий таъсири  асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобал технологик ривожланиш шароитида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига евроатлантик омилнинг таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
Евроатлантик тузилмаларнинг Марказий Осиёдаги сиёсий фаолияти халқаро муносабатларнинг ушбу ҳудуддаги сегменти шаклланишига сезиларли даражада ижобий таъсири мавжудлиги бўйича берилган хулосадан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот-таҳлилий фаолиятида ҳамда турли даражадаги учрашувлар ва музокаралар учун материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти доирасида АҚШ, ЕИ ва НАТО билан ҳамкорликка оид оптимал қарорлар қабул қилинишига хизмат қилган;
Марказий Осиёда АҚШ ва ЕИнинг фаол ташқи сиёсати минтақа давлатларига, ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти доирасида эркин ҳаракат қилиш имкониятлар яратиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот-таҳлилий материал тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати доирасида евроатлантик тузилмалар ва бошқа ҳамкорлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантиришга хизмат қилган;
АҚШ, ЕИ ва НАТО томонидан Марказий Осиё давлатлари учун ажратилган молиявий маблағлар ҳажмининг бошқа халқаро институтларнинг маблағлари ҳажмига нисбатан камлиги евроатлантик тизимларининг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги ролининг пасайишига олиб келгани бўйича хулосадан Ўзбекитон Республикасининг ЕИ билан ҳамкорлигини кучайтиришга оид таҳлилий материаллар тайёрлашда ва турли даражадаги дипломатик учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг  2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг ЕИ билан олиб бораётган ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
мамлакат иқтисодиётига замонавий технологияларни жалб этиш ва ҳудудларида аутсорсинг асосида юқори технологияларни ривожланишини қўллаб-қувватлаш асосида, жойлардаги инсон капиталидан ва хорижий технологик платформалардан фойдаланган ҳолда технологик мураккаб характердаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЕИ ва АҚШ билан ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига бағишланган таҳлилий маълумотномада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва ЕИ давлатлари ўртасидаги инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётига инновацион технологияларни жалб этишнинг ЕИ ва НАТО илмий фондлари ва бошқармалари билан ҳамкорлик асосида самарали амалга оширилиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакатнинг технологик ривожланган давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган ахборот таҳлилий материалларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йил 12 сентябрдаги 02-2/50693-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг ЕИ ва НАТО билан ҳамкорлиги асосида илмий-технологик салоҳиятни мустаҳкамлашига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish