Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Акмал Холлиноровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида коррозияни ингибирловчи композициялар олиш ва амалиётда қўллаш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т579. 
Илмий раҳбар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.30.08.2019.К/Т.87.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Бердимуродов Элёр Тухлиевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи саноат маҳсулотлари ва турли хил функционал гуруҳларни ўз ичига олган бирикмалар асосида таркибида фосфор, азот- ва олтингугурт тутган ингибирловчи композицияларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида фосфор-, азот- ва олтингугурт тутган коррозия ингибитор композициялари синтезининг мақбул шароитлари ва ушбу композицияларнинг тузилиши аниқланган;
олинган фосфор-, азот- ва олтингугурт тутган коррозия ингибитор композитларининг физик-кимёвий, электрокимёвий хоссалари аниқланган;
фосфор-, азот- ва олтингугурт тутган гетероциклик бирикмаларнинг аддукт билан кимёвий таъсирлашув механизмлари ва олинадиган коррозия ингибитор композицияларининг таркиби аниқланган;
олинадиган коррозия ингибитор композицияларининг физик-кимёвий ва ингибирловчи хусусиятлари аддукт таркибидаги компонентлар нисбатига боғлиқлиги аниқланган;
 маҳаллий хомашёлар асосида фосфор-, азот- ва олтингугурт тутган коррозия ингибитор композицияларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кротон альдегид, ди(тио)амидофосфатлар ва тиомочевина билан цианур кислотадан фойдаланиб коррозия ингибитор композицияларини синтез қилиш ва кўп функцияли ингибиторларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
янги ингибирловчи системалар «Gissarneftgaz» ҚКда амалиётга жорий этилган («Gissarneftgaz» ҚКнинг 2019 йил 22 февралдаги 745/02-GNG-сон маълумотномаси). Натижада кротон альдегид, цианур кислота, ацетальдегид ва ди(тио)амидофосфат асосида олиб борилган ишлар натижасида импорт ўрнини босувчи ингибиторларни олиш имконини берган; 
ишлаб чиқилган коррозия ингибитор композициялари «Навоийазот» АЖда ва «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида коррозияга қарши сув айланма системаларида жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 26 августдаги 01/3-5140-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босадиган коррозия ингибитор композициялари олинган ва улар асосида металларни самарали ҳимоя қилиш технологияси яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish