Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаев Толибжон Долимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «NH4ZSM-5 цеолитида қутбли ва қутбсиз молекулаларнинг адсорбция дифференциал иссиқлиги ва изотермаси», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/К162. 
Илмий раҳбар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.30.09.2019.Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вахитович, кимё фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: NH4ZSM-5 типдаги цеолитларда газ ва буғларнинг адсорбция изотермаси ва тўлиқ термодинамик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув, углерод (IV) оксиди, н-гептан, бензол ва метил, этил спиртларни NН4ZSM-5 цеолитида адсорбцияланишининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (DН, DG ва DS) ва изотермаси , ҳамда уларни микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назарияси (МҲТН) икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида исботланган;
NН4ZSM-5 цеолитида сув, углерод IV оксиди, бензол ва метил спиртларнинг адсорбция иссиқлиги поғонали кўринишда бўлиб,  иссиқликнинг юқори поғоналарида цеолит таркибидаги NН4+ сони билан ўзаро адсорбцияси  корреляцион бўлиши аниқланган;
NН4ZSM-5 цеолитида сув, углерод IV оксиди, н-гептан, бензол ва метил, этил спиртларининг адсорбция хусусиятларидан цеолит тузилиши, яъни аммоний катионларини сони ва жойлашиши аниқланган;
NН4ZSM-5 цеолити кристалл структурасида аммоний катионлари экранлашмаган ҳолатда жойлашган хамда адсорбция жараёнида турли хил ион-молекуляр комплексларни ҳосил бўлиши исботланган;
NH4ZSM-5 цеолити таркибидаги NH4+ катиони ҳисобига катионсиз формасига нисбатан сув молекулари адсорбцияси икки баробар кўп бориши (катионсиз 9,8 H2O/эл.яч.) аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида юқори аниқликдаги адсорбциянинг тўлиқ термодинамик тавсифлари (DН, DG ва DS) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
NH4ZSM-5 цеолитида адсорбцион-калориметрик метод ҳамда адсорбцияни дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосида олинган натижалар МУ-ФЗ-2017102584 рақамли «NaLTA, CaLTA ва содалит молекуляр ғалвирларида мезбон-мехмон боғланиш механизмлари» лойиҳасида адсорбентларни наноструктурасида сув ва углерод (IV) оксиди молекулалари билан таъсир даражаси ҳамда қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 17 декабрдаги 4/1255-3282-сон маълумотномаси). Натижада тиокарбамидли NaLTA, CaLTA ва содалит молекуляр ғалвирларида ҳосил бўладиган комплекс бирикмаларни аниқлаш имконини берган;
NH4ZSM-5 цеолитидан Наманган вилояти "СУВ ОҚОВА" ДУКда оқова сувлар таркибидан фенол, бензол, турли хил нефть маҳсулотларидан тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02-02/8-1582-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувларни органик қўшимчалардан 85% тозалаш имконини берган;
NH4ZSM-5 цеолитидан “КАРБОНАМ” МЧЖда оқова сувлар таркибидаги органик моддалардан тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02-02/8-1582-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувлар таркибидаги органик бирикмаларни 90–92% гача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish