Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжимуратова Гулнора Абдувалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорлик даврида нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчишида тромбофилиянинг аҳамияти», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Tib717.
Илмий раҳбар: Султанов Саидазим Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,  DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлик даврида нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчишида тромбофилия ҳолати таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор акушерлик амалиётида нормал жойлашган йўлдошнинг муддатдан аввал кўчишида тромбофилия ривожланиши PAI-1 генининг 4G/5G гомозигот полиморфизми ҳолати билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор нормал жойлашган йўлдошнинг муддатдан аввал кўчиш хавфининг юқори даражада ривожланиши тромбофилиянинг мултиген шакллари PAI-1 (4G/5G) +MTHFR (C677T) генотипларини бирга учраши  билан алоқадорлиги аниқланган;
она-йўлдош-ҳомила тизимидаги спирал артериялар микроциркуляциясидаги микротромбозлар ва гемостаз тизимидаги кўрсаткичлардаги номутаносиблик тромбофилияли аёлларда фетоплацентар етишмовчиликка олиб  келиши  исботланган;
нормал жойлашган йўлдошнинг муддатдан аввал кўчиши ундаги  тромбоцитлар гиперфаоллашуви ва коагуляцион жараёнининг ортиши фонида тромбозлар ва инфарктлар ривожланиши билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорлик даврида нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчишида тромбофилиянинг аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Анамнезида тромбофилия бўлган аёлларда такрорий НЖЙМАКнинг олдини олиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 10 июндаги 8н-р/92-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нормал жойлашган йўлдошнинг муддатдан аввал кўчиши бўлган аёлларда тромбофилия ҳолатларини ташхислашда гемостазиологик ўзгаришларни аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
тромбофилия бўлган аёлларда гемостазиологик ўзгаришларни аниқлаш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти перинатал марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 июлдаги 8н-з/137-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини ошириш, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали нормал жойлашган йулдошнинг муддатдан аввал кўчишини такрорланиш хавфини  камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish