Султонов Шавкатжон Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноати учун қуюқлаштирувчи полимер-композицион материаллар яратиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1386.
Илмий раҳбар: Амонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори; Миратаев Абдумалик Абдумажидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толали матоларга гул босиш жараёнида қўлланиладиган бентонит ва сувда эрувчан полимерлар асосида янги ва юқори самарали қуюқлаштирувчи композициялар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор пахта толали матоларга гул босиш учун бентонит, ГАЭ ва К-4 асосида қуюқлаштирувчи олишнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё асосида бир қатор сувда эрувчан полимерлар системаси яратилган ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
гул босилган матоларнинг эксплуатацион ва структур-механик хоссалари аниқланган;
ишлаб чиқилган қуюқлаштирувчи билан гул босилганда тайёр матонинг юқори сифатли колористик хоссага эга эканлиги аниқланган;
фаол бўёвчи моддалар билан пахта толали матоларга гул босиш жараёнида полимер системаларнинг қўлланилиш самарадорлиги аниқланган ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий xомашёлар асосида қуюқлаштирувчилар олиш ва улардан фойдаланиш теxнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий xомашёлар асосида қуюқлаштирувчилар олиш технологияси «Имидж текстил» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 17 майдаги 04/06-2267-сон маълумотномаси). Натижада пахта толали матоларга гул босишда ишлатиладиган бўёвчи моддалар қуюқлаштирувчиси сифатида қўллаш имконини берган;
матоларга гул босиш жараёнида қуюқлаштирувчи компонент сифатида ишлаб чиқилган сувда эрувчан полимер композициялари «TSK» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 17 майдаги 04/06-2267-сон маълумотномаси). Натижада қуюқлаштирувчи сифатида полимер композицияларнинг ишлатилиши республикамизга хориждан киритиладиган алъгинат, эмпринт, полупринт, манутекс каби анъанавий қуюқлаштирувчи ингридиентларни рецептурадан тўлиқ чиқариб юбориш имконини берган.