Жўраева Фелура Давроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргичлар асосида карбамид композициянинг структураси ва технологияси», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T1032.
Илмий раҳбар: Самигов Нигматджан Абдурахимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Тулаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Икромжон Иминжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргич қўшилган карбамид-формальдегид елим композиция структурасини тадқиқ қилиш ва уни тайёрлашнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«карбамид-формальдегид смола-металлкомплекс қотирувчи - активлаштирилган тўлдиргич» тизимида активлаштирилган тўлдиргичнинг дисперслигининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда елим композициясидаги структуранинг шаклланиши асосланган;
карбамид-формальдегид елим композиция таркибидаги металлкомплекс қотирувчи миқдори ва таъсирини ҳисобга олган ҳолда елим композициясининг термик барқарорлиги оширилган;
карбамид-формальдегид елим композициянинг адгезион мустаҳкамлигини унинг таркибидаги металлкомплекс қотирувчи, активлаштирилган тўлдиргичнинг миқдори ва қотириш давомийлигига боғлиқлигини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилди;
металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргичли карбамид-формальдегид елим композициясини ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргичлар асосида карбамид композициянинг структураси ва технологияси бўйича илмий натижалар асосида:
карбамид-формальдегид смола, металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргичдан иборат елим таркиблари Тошкент шаҳридаги ”WOOD MAX” МЧЖда МДФга пардозловчи шпонни иссиқ босимда елимлаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 7441/09-07-сон маълумотномаси). Натижада елим сарфини 50% камайтиришга эришилган;
карбамид-формальдегид смола, металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргичдан иборат елим таркиблари Тошкент шаҳридаги “ARM DOMEN” МЧЖда табиий чинор ёғочларини совуқ босим остида елимлаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 7441/09-07-сон маълумотномаси). Натижада елим қатламининг мустаҳкамлигини 3 мартага оширишга эришилган;
металлкомплекс қотирувчи ва активлаштирилган тўлдиргичли карбамид-формальдегид елим композициясини ишлаб чиқариш технологияси Тошкент шаҳридаги “ARM DOMEN” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 7441/09-07-сон маълумотномаси). Натижада 40–43% иқтисодий самарадорликка эришилган.