Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуминов Ойбек Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ер участкаларидан фойдаланишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.РhD/Yu131.
Илмий раҳбар: Рўзиев Рустам Жаббарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01. 
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Батыр Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Мехмонов Қамбариддин Мирадхамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида ер участкаларидан фойдаланишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича умумназарий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид ҳолатларни белгилаш асослаб берилган;
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса – гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши ҳамда фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилиши каби ҳолатларни белгилаш асослаб берилган;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши асослаб берилган;
юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер участкаларидан фойдаланишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалаларига оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бекор қилинишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 22 майдаги 06/1-05/391вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини янада таъминлашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 22 майдаги 06/1-05/391вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини янада таъминлашни кафолатлашга хизмат қилган;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 22 майдаги 06/1-05/391вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер участкаларига бўлган  ҳуқуқларини янада таъминлашга хизмат қилган;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил  4 октябрдаги 117-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқларини янада таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish