Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Малика Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.Phd/Ped186.
Илмий раҳбар: Мусурмонова Aйниса, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.28.03.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нурманов Абдуназар Тешабаевич,  педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ҳамкорлик механизмлари инновацион ёндашув адаптив даражадан тизимли моделлаштирилган даражага ўтиш асосида такомиллаштирилган; 
иқтидор билан боғлиқ мотивацион, етакчи, ижодий, когнитив ва индивидуал хусусиятларни аниқлаш орқали креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг шахслараро, гуруҳий ва жамоавий йўналтирилган эдукологик интеграцион таъсир кўрсатиш механизми такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг модели мақсадли, мазмунга оид, операционал ва баҳолаш блокларини тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
миллий таълим ташаббуси сифатида фанлар кесимида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, ижодий изланувчилар, илмий тадқиқотчилар, маданият ва спорт ҳамда дастурчилар йўналишлари ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ҳамкорлик механизмлари адаптив даражадан тизимли моделлаштирилган даражага ўтиш асосида такомиллаштирилган таклифлардан РZ-2014-0906164153 рақамли “Илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқитувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 16 октябрдаги 89-03-4040-сон маълумотномаси). Натижада иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ҳамкорлик механизмлари такомиллаштирилган; 
иқтидор билан боғлиқ мотивацион, етакчи, ижодий, когнитив ва индивидуал хусусиятларни аниқлаш орқали креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг шахслараро, гуруҳий ва жамоавий йўналтирилган эдукологик интеграцион таъсир кўрсатиш механизми такомиллаштирилган таклифлардан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Ёшлар академияси” фаолиятига 2019–2020 йилларда жалб этиш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 06-10/4813-сон маълумотномаси). Натижада мактаб “Кичик академияси”нинг таснифий тузилмаси оммалаштирилган;
мақсадга қаратилганлик, мазмунга оид, операционал ва баҳолаш блокларини тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли болалар ижодий фаолиятини ривожлантириш моделидан ЁА1-ОТ-1-11965 рақамли “Ўқувчиларнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тизимини шакллантириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 89-03-4045-сон маълумотномаси). Натижада  мактаб “Кичик академияси”нинг маданият ва спорт йўналиши амалиётга жорий этилган;
миллий таълим ташаббуси сифатида ишлаб чиқилган фанлар кесими бўйича ижодий изланувчилар, илмий тадқиқотчилар, маданият ва спорт ҳамда дастурчи (лойиҳачи) йўналишларидан ОТ-А1-118 рақамли “Ўзбекистон Республикасида кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2019 йил 16 октябрдаги 89-03-4039-сон маълумотномаси). Натижада, иқтидорли болаларни эрта аниқлаш ва уларнинг иқтидорини руёбга чиқариш учун Дастурнинг тўртта босқичи (ташкилий ишлар, таҳлил ва ташхислаш, амалга ошириш, умумлаштириш ва оммалаштириш) аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish