Остонақулова Гулсарахон Муҳаммадёқуб қизининг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновациялар шароитида мебель маҳсулотлари маркетинги методологиясини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Igt160.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Турсун Шодиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодий ривожланиш шароитида мебель маҳсулотлари маркетинги методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маркетингнинг «сифат–хизмат–нарх» (Quality – Service – Price) триадасида оптимал балансни таъминлайдиган истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатини ўрганишнинг когнитив модели асосида «қиймат занжири» стратегияси ишлаб чиқилган;
мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маркетинг бошқаруви бўйича қарорлар қабул қилиш услубиёти мебель маҳсулотларига бўлган талаб конъюнктурасининг нархга ва аҳоли даромадларига боғлиқлигининг эгилувчанлик коэффициентларини ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;
мебель маҳсулотларини нархлаш стратегиясининг қиймат занжиридаги истеъмолчи «ютуғи» (Consumer Surplus)ни аниқлашнинг бозор конъюнктурасига мос келадиган муқобил маржинал нархлаш усули таклиф этилган;
мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг рақобат устунлигига эришиш стратегияси рақобат омилининг бозор механизмига динамик ва статик таъсирини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
мебель маҳсулотлари бозорида қиймат занжирининг трансакцион харажатларини пасайтириш ва харидорларнинг потенциал содиқлиги (consumer loyalty)ни ошириш стратегияси B2B (бизнес учун бизнес) бозорида Web ва EDI электрон технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновациялар шароитида мебель маҳсулотлари маркетинги методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маркетингнинг «сифат–хизмат–нарх» (Quality –Service – Price) триадасида оптимал балансни таъминлайдиган хатти-ҳаракатини ўрганишнинг когнитив модели асосида «қиймат занжири» стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар «Keng Makon» МЧЖ, «Mebel Brand» МЧЖ, «Xuvaydo Mebel» МЧЖларнинг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 22 апрелдаги СС-3-1/20-20-615-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Keng Makon» МЧЖ бренд маҳсулотларининг бозордаги улушини 2018 йилнинг иккинчи ярмида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга оширишга, «Mebel Brand» МЧЖ бренд маҳсулотларининг бозордаги улушини 7 фоизга оширишга, «Xuvaydo Mebel» МЧЖ бренд маҳсулотларининг бозордаги улушини 5 фоизга оширишга эришилган;
мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маркетинг бошқаруви бўйича қарорлар қабул қилиш услубиётини мебель маҳсулотларига бўлган талаб конъюнктурасининг нархга ва аҳоли даромадларига боғлиқлигининг эластиклик коэффициентларини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Keng Makon», «Mebel Brand», «Xuvaydo Mebel» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 22 апрелдаги СС-3-1/20-20-615-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Keng Makon» МЧЖда меҳнат унумдорлиги 11 фоизга, «Mebel Brand» МЧЖда 9 фоизга, «Xuvaydo Mebel» МЧЖда 10 фоизга ошган;
мебель маҳсулотларини нархлаш стратегиясининг қиймат занжиридаги истеъмолчи «ютуғи» (Consumer Surplus)ни аниқлашнинг бозор коньюнктурасига мос келадиган муқобил маржинал нархлаш усулини қўллаш бўйича берилган таклифлар «Keng Makon», «Mebel Brand», «Xuvaydo Mebel» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 22 апрелдаги СС-3-1/20-20-615-сон маълумотномаси). Натижада «Keng Makon» МЧЖ мебель маҳсулотларига нархни белгилашда харидорларнинг нархга нисбатан талаб эластиклиги инобатга олинган ва нархларни ўртача 6 фоизга, «Mebel Brand» МЧЖ мебель маҳсулотларига нархларни ўртача 5 фоизга, «Xuvaydo Mebel» МЧЖ мебель маҳсулотларига нархларни ўртача 7 фоизга пасайтиришга эришилган;
мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг рақобат устунлигига эришиш стратегияси рақобат омилининг бозор механизимига динамик ва статик таъсирини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Keng Makon», «Mebel Brand», «Xuvaydo Mebel» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 22 апрелдаги СС-3-1/20-20-615-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Keng Makon» МЧЖнинг фойдаси 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 13 фоизга, «Mebel Brand» МЧЖнинг фойдаси 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 12 фоизга, «Xuvaydo Mebel» МЧЖнинг фойдаси 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 11 фоизга ошган;
мебель маҳсулотлари бозорида қиймат занжирининг трансакцион харажатларини пасайтириш ва харидорларнинг потенциал содиқлиги (consumer loyalty)ни ошириш стратегиясини B2B (бизнес учун бизнес) бозорида Web ва ED электрон технологияларини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Keng Makon», «Mebel Brand», «Xuvaydo Mebel» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 22 апрелдаги СС-3-1/20-20-615-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Keng Makon» МЧЖнинг B2B мебель маҳсулотлари бозорида қиймат занжирининг трансакцион харажатларини 6,8 фоизга пасайтиришга ва харидорларнинг потенциал содиқлигини 8,4 фоизга оширишга; «Mebel Brand» МЧЖ ва «Xuvaydo Mebel» МЧЖнинг трансакцион харажатларини мос равишда 5,4 ва 4,7 фоизга пасайтиришга, харидорларнинг потенциал содиқлигини 7,2 ва 6,3 фоизга оширишга эришилган.