Sayt test rejimida ishlamoqda

Кимсанбаева Шахноза Бакридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аждодларимиз диний меросининг миллий ўзликни англашга таъсири», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Дин фалсафаси) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal294.
Илмий раҳбар: Хўжамуродов Иброҳим Рўзиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Айтматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро Ислом академияси
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аждодларимиз диний меросининг миллий ўзликни англашга таъсирини диний-фалсафий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ўзликни англашда диний мероснинг муҳим омил эканлиги очиб берилган;
халқимизнинг маънавий юксалишида аждодлар диний мероси, этник ўзликни англаш ва миллий ўзликни англашнинг ўзаро алоқадорлиги маънавий омил эканлиги асосланган;
аждодлар диний мероси ва исломий қадриятларнинг миллий ўзликни англашда уйғунлашиши ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили эканлиги очиб берилган;
жамиятда аждодлар диний мероси ва миллий ўзликни англашнинг модернизацияланишида диний бағрикенглик халқаро, конфессиялараро, маданиятлараро алоқаларнинг позитив ривожланишини таъминлашнинг асосий шарти эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аждодларимиз диний меросининг миллий ўзликни англашга таъсирининг фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
миллий ўзликни англашда диний мероснинг муҳим омил эканлигига оид хулосалардан, диний мерос ва исломий қадриятларнинг миллий ўзликни англашда уйғунлашиши ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили эканлигига доир таҳлиллардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 5 октябрдаги 2686-сон маълумотномаcи). Илгари сурилган таклиф ва тавсиялар фуқаролик жамиятининг маънавий тараққиётида динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини таъминлашга оид замонавий технологияларни такомиллаштиришга, таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
халқимизнинг маънавий юксалишида аждодлар диний мероси, этник ўзликни англаш ва миллий ўзликни англашнинг ўзаро алоқадорлиги маънавий омил эканлигига оид хулосалардан А-1-240-рақамли «Миллий ғоя тарғиботи технологиялари» курси бўйича ўқув қўлланмасини нашрга тайёрлаш» амалий лойиҳаси доирасида, 2016 йилда чоп этилган «Миллий ғоя тарғиботи технологиялари» номли ўқув қўлланманинг тайёрланишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 сентябрдаги 89-03-3576-сон маълумотномаcи). Ушбу лойиҳани амалга оширишда ва ўқув қўлланмани тайёрлашда олинган хулосалар диний мерос ҳамда миллий ўзликни англашнинг ўзаро алоқадорлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишда асос бўлиб хизмат қилган;
аждодлар диний мероси ва исломий қадриятларнинг миллий ўзликни англашда уйғунлашиши ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази фаолиятида амалга оширилаётган тадбирлар, учрашувларни қизиқарли ва самарали ўтказишда, шунингдек, марказ иш режасидаги «Мафкуравий иммунитет» туркумида аҳоли ўртасида Ватанга садоқат, миллий ўзликни англаш, дахлдорлик фазилатлари, мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш, халқаро терроризм, диний экстремизм, радикализм, «оммавий маданият» каби иллатларга қарши тарғибот самарасини ошириш юзасидан ўқув-семинар тренинглар ташкил қилиш»да фойдаланилган (Республикаси маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 18 октябрдаги 02/09-1431-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши юзасидан берилган назарий хулосалар, амалий таклифлар мамлакатимиз ёшлари маънавиятининг янада юксалишига, миллий ўзлигини англашига, аждодлар диний мероси ва исломий қадриятларга ҳурмат туйғусининг шаклланишига, миллий ғояга бўлган ишонч ва эътиқодининг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
жамиятда аждодлар диний мероси ва миллий ўзликни англашнинг модернизацияланишида диний бағрикенглик халқаро, конфессиялараро, маданиятлараро алоқаларнинг позитив ривожланишини таъминлашга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида миллий ўзликни англашда диний мероснинг ўрни ва ролини аниқлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини таъминлаш соҳасида ўтказиладиган тадқиқотлар ҳамда мамлакатимизда аждодлар диний мероси ва қадриятларни ҳурмат қилиш, маърифат ва диний бағрикенглик тамойилларини ҳаётга жорий этиш ва модернизациялашга хизмат қиладиган методологик ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2019 йил 14 октябрдаги 383/19-сон маълумотномаcи). Бу жамиятда диний бағрикенглик муҳитининг қарор топишига ҳамда халқаро, конфессиялараро, маданиятлараро алоқаларнинг позитив ривожланишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish