Sayt test rejimida ishlamoqda

Маврулова Нилуфар Абдухалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда қайта суғуртанинг ролини ошириш”, 08.00.07¬¬¬–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt488.
Илмий раҳбар: Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумaeв Нoдир Хoсиятoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Сунатулла Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плeхaнoв нoмидaги Рoссия иқтисодиёт унивeрситeтининг Тoшкeнт шaҳридaги филиaли.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатда қайта суғурта амалиётидан фойдаланиш орқали суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш ва фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ва хорижий қайта суғурталовчилар билан облигаторли қайта суғурта битимини тузиш таклиф этилган;
суғурта компанияларида қайта суғурта механизмидан фойдаланишни ташкил этиш ва самарадорлигини аниқлашда жами ва муддатли ликвидлик коэффициенти, ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик ва тўловга лаёқатлилик коэффициентининг нисбий кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
қайта суғурта фаолиятини ривожлантиришда миллий суғурта компанияларининг халқаро рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини таъминлаш таклиф этилган;
қайта суғурта слипларини тузишда қайта суғурталовчининг соф фойдасидан қайта суғурталанувчига тантьем тўловлари тўланиши тартибини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда қайта суғуртанинг ролини ошириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
суғурта компаниясининг тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳамда хорижий қайта суғурталовчи компаниялар билан облигаторли қайта суғурта битимини тузиш бўйича берилган таклиф “KAPITAL SUG’URTA” АЖ суғурта компанияси амалиётида фойдаланилган (“KAPITAL SUG’URTA” АЖ суғурта компаниясининг 2019 йил 30 июлдаги 01/0311-сон маълумотномаси). Натижада суғурта компанияси  маҳаллий компаниялар билан облигатор қайта суғурта шартномаси тузиш ҳисобига шартнома доирасида рўй берган суғурта ҳодисаси натижасида компания 773,0 млн. сўм суғурта қопламаси тўлашдан озод этилган;
суғурта компанияларида қайта суғурта механизмидан фойдаланишни ташкил этиш ва самарадорлигини аниқлашнинг нисбий кўрсаткичлар тизими бўйича берилган таклиф “KAPITAL SUG’URTA” АЖ суғурта компанияси томонидан мажбуриятларни қисман қайта суғуртага ўтказишда қўлланилган (“KAPITAL SUG’URTA” АЖ суғурта компаниясининг 2019 йил 30 июлдаги 01/0311-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида компанияда қайта суғуртадан фойдаланиш ҳажми 2019 йил ярим йиллиги бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ортган ва 839,0 млн. сўм миқдоридаги маблағлар тежалишига эришилган;
қайта суғурта фаолиятини ривожлантиришда суғурта компанияларининг халқаро рейтинг натижаларини қўлга киритиши бўйича берилган таклиф “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” томонидан амалиётда фойдаланилган (“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АЖнинг 2019 йил 22 июлдаги 01-01/2571-сон маълумотномаси). Натижада кирувчи қайта суғурта бўйича 1432 та шартнома тузилиб, улар бўйича 17,2 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофоти келиб тушган. Шундан 50 фоизи хорижий мамлакатлардан кирувчи қайта суғурта мукофотларига тўғри келган;
қайта суғурта слипларини тузишда қайта суғурталовчининг соф фойдасидан қайта суғурталанувчига тантьем тўловлари тўланиши тартибини киритиш бўйича берилган таклиф “KAPITAL SUG’URTA” АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган (“KAPITAL SUG’URTA” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил 30 июлдаги 01/0311-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши суғурта ҳодисаси рўй бермаган шартномаларда қайта суғурта мукофотининг маълум қисми (фоизда) қайта суғурталанувчи компанияга қайтариб бериш ва унинг молиявий барқарорлиги таъминлаш имконияти яратилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish