Sayt test rejimida ishlamoqda

Замонов Зокир Турғиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида маънавий-ахлоқий институтларнинг ўрни», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ss65.
Илмий раҳбар: Қўчқоров Ваҳоб Ҳошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий янгиланиш жараёнида маънавий-ахлоқий институтлар фаолиятидаги туб ўзгаришлар ва амалга оширилаётган самарали фаолиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавий-ахлоқий институтлар трансформациялашуви (оила+маҳалла+жамият ҳамкорлиги) замонавий фуқаролик жамиятининг ривожланишига субстанционал маънавий омил бўлиб хизмат қилиши очиб берилган;
тарихий ва маданий қадриятларга асосланган, миллий  маънавиятимизни ёш авлод онгига сингдиришда зарур ҳисобланган оила ва маҳалла институтлари горизонтал (ижтимоий муносабатларда муштараклик) ҳамда вертикал (социал масъулият ва дахлдорлик) шаклида прагматик фаолият олиб бориши лозимлиги асосланган;
фуқаролик жамияти ривожи ва маънавий-ахлоқий муассасалар фаолиятида ижобий таъсир кўрсатадиган ҳамда ижтимоий-мафкуравий тарғиботни йўлга қўядиган социал интеграциялашув платформасини (таълим муассасаси+оила+маҳалла+ННТ) шакллантириш зарурлиги илмий асосланган;
жамиятда институционал асосга эга бўлган маънавий-ахлоқий институтлар фаолиятини  ривожлантириш ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини таъминлашда «маънавият-мафкура-тарғибот» тамойилига амал қилиш муҳимлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётини модернизация қилишда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, маънавий-ахлоқий институтларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётидаги иштирокини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида: 
маънавий-ахлоқий институтлар трансформациялашуви замонавий фуқаролик жамиятининг ривожланишига субстанционал маънавий омил бўлиб хизмат қилиши Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан олиб борилган давлат гранти лойиҳаси доирасидаги ПЗ-201709300366-рақамли «Мамлакатимизда барча фуқаролик, ижтимоий ва демократик институтлар ўртасида миллий ғояни кенг тарғиб қилиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш масалалари» мавзуидаги давлат грантини амалга оширишда, хусусан, маънавий-ахлоқий институтларнинг фаолият мезонларини такомиллаштириш юзасидаги таклиф ва хулосаларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 10 ноябрдаги  01/09-11/4-18-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда кенг фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари ўртасида миллий ғояни кенг тарғиб қилиш юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш, тренинг ва семинарлар ташкил этишга хизмат қилган;
тарихий ва маданий қадриятларга асосланган, миллий  маънавиятимизни ёш авлод онгига сингдиришда зарур ҳисобланган оила ва маҳалла институтлари горизонтал ҳамда вертикал шаклида синхроник фаолият олиб бориши лозимлиги умумтаълим мактабларининг 10–11-синфлар «Маънавият асослари» дарслиги (Т.: 2017. –144 б.)да фойдаланилган (Республика Таълим марказининг 2018 йил 21 сентябрдаги 01/25-68-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, умумтаълим муассасаларининг 10–11-синф ўқувчиларида маънавий-маърифий салоҳиятни ошириш ва уларнинг оила, маҳалла институтларининг асосий маънавиятни шакллантирувчи маскан сифатидаги ижобий динамизмни юзага чиқаришига хизмат қилган;
жамиятда институционал асосга эга бўлган маънавий-ахлоқий институтлар фаолиятини  ривожлантириш ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини таъминлашда “маънавият-мафкура-тарғибот” тамойилига амал қилиш муҳимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Маданий-маърифий муассасалар ва номоддий маданий меросни ривожлантириш” шўъбасида ўзбек халқининг асрларга тенг миллий анъаналари, номоддий маданий ва маънавий мероси, ўзликни англашда маданий ва маънавий мероснинг тутган ўрни юзасидан тарғибот ва ташвиқот олиб бориш бўйича материаллар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 01.11.09.2108-сон маълумотномаси). Натижада, диссертациядаги халқимизнинг бой миллий анъаналари, номоддий маданий мероси, миллий ўзликни англашда жамиятимизда тарихан шаклланган маънавий қадриятлари бўйича услубий кўрсатма ва тарғибот материаллари билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish