Sayt test rejimida ishlamoqda

Шералиев Саъдулло Суюнбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Физиканинг “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимини ўқитишдаги электрон қўлланмаларнинг мазмуни ва методикасини такомиллаштириш (академик лицейлар мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped77.
Илмий раҳбар: Турсунметов Камилжан Ахметович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Зайнабиддинов Сирожиддин, физика-математика фанлари доктори, академик; Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  академик лицейларда физиканинг “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимини ўқитишдаги электрон ўқув-методик таъминотларнинг мазмуни ва методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг физик билимларни ўзлаштиришдаги педагогик-психологик (креатив, индивидуал руҳий), дидактик (мотивацион-фаоллашув) ва техник (видео лавҳалар) талабларнинг алоқадорлиги электрон ўқув воситаларнинг физикани ўқитишдаги функцияларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;  
тебраниш ва тўлқинлар динамикасига оид физик ҳодисаларни (ҳосил бўлиши, тарқалиши, такрорийлиги, сўнувчанлиги) ўқитиш ўқувчиларнинг билиш мотивациясини оширишга йўналтирилган дидактик машқларни (жуфт-контраст, аналогия, интеграция) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;  
физиканинг “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимини ўқитишдаги назарий, амалий ва виртуал лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг технологик таркибий тузилмаси эмпирик билим шакллари (ўлчаш, бажариш, натижа олиш, мониторинг ва таҳлил қилиш)дан фойдаланишга устуворлик бериш асосида  ишлаб чиқилган;  
ўқувчиларнинг креатив фикрлаш ва фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот анимацион-намойишли жараёнларнинг хусусиятларини (виртуаллик, иллюстративлик, моделлаштириш ва имитациялаштириш) очиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Физиканинг “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимини ўқитишдаги электрон ўқув-методик таъминотларнинг мазмуни ва методикасини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг физик билимларни ўзлаштиришдаги педагогик-психологик, дидактик ва техник талабларнинг алоқадорлигини аниқлаштириш, электрон ўқув воситаларнинг физикани ўқитишдаги функциялари, тебраниш ва тўлқинлар динамикасига оид физик ҳодисаларни ўқитиш, ўқувчиларнинг билиш мотивациясини оширишга йўналтирилган дидактик машқларга оид таклифлар “Физикани ўқитишда замонавий ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 89-03-277-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқув-методик таъминотини бойитишга ҳамда ўқувчиларнинг физиканинг “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлими бўйича билим, амалий кўникма ва малакаларининг ривожланишига хизмат қилган; 
физиканинг “Тебраниш ва тўлқинлар” бўлимини ўқитишдаги назарий, амалий ва виртуал лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва амалга оширишнинг технологик таркибий тузилмаси, эмпирик билим шаклларидан фойдаланишга оид таклифларидан “Механик ва электромагнит тебраниш ва тўлқинларлар” номли ўқув қўлланмани (2011 йил) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 89-03-277-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўқувчиларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлашга уларнинг тадқиқотчилик, ижодий-яратувчанлик қобилиятларининг ошишига хизмат қилган;
ўқувчиларнинг креатив фикрлаш ва фанга оид компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик таъминот, анимацион-намойишли жараёнларнинг хусусиятларига оид таклифлари  2015¬¬–2017  йилларда амалга оширилган А-1-71 рақамли “Физика, астрономия ва турдош таълим йўналишлари учун назарий физика курслари бўйича электрон-ўқув-услубий комплекс яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 89-03-277-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа физикани ўқитиш сифатини ҳамда ўқувчиларнинг мотивацион фаолиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish