Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидов Самариддин Рашид ўғлининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида янги авлод суперпластификаторли бетон структураси ва технологияси», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T1033
Илмий раҳбар: Самигов Нигматжон Абдурахимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01
Расмий оппонентлар: Ходжаев Саидаглам Аглоевич, техника фанлари доктори, профессор; Махаматалиев Иркин Муминович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик..
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосидаги янги авлод суперпластификаторлари қўшилган бетон структурасини тадқиқ қилиш ва уни олишнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
поликарбоксилат эфирлари асосидаги суперпластификаторларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда цемент тоши микроструктурасининг шаклланиши асосланган;
бетон таркибидаги кимёвий қўшимчанинг миқдорини белгиловчи омиллар асосида суперпластификаторларнинг таъсир этиш механизми аниқланган;
бетон мустаҳкамлигини унинг таркибидаги суперпластификаторнинг миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё асосидаги суперпластификаторлардан фойдаланиб бетон ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашё асосида янги авлод суперпластификаторли бетон структураси ва технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суперпластификатордан фойдаланиб ишлаб чиқариладиган бетон таркиблари “Жиззах бинокор савдо” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 июндаги 4058/09-07-сон маълумотномаси). Натижада цемент сарфини 25–30% га камайтириш имконини берган;
маҳаллий хомашё асосидаги суперпластификаторлардан фойдаланиб бетон ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияси «Zenatkor-TBB» МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 июндаги 4058/09-07-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотга нам-иссиқлик ишлов бериш вақтини 20% га қисқартириш имконини берган;
суперпластификатордан фойдаланиб пардозлаш ишлари учун қурилиш қоришманинг таркиби “Асқар қурилиш инвест” махсус ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш МЧЖ корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 июндаги 4058/09-07-сон маълумотномаси). Натижада қоришманинг сувга талабчанлигини 15–20% га камайтириш, қоришманинг мустаҳкамлигини 25–30% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish