Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Исроил Усмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt768.
Илмий раҳбар:  Ғофуров Аҳмадали, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектлари инвестицион фаолиятини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизми ишлаб чиқаришга киритилган инвестициялар таъсирчанлигини баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини бошқариш механизми ҳар бир тармоқнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш имкониятлари ва чора-тадбирларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодиёт тармоқларининг функционал боғлиқлиги жиҳатидан вилоятда кичик интеграцион гуруҳларга ажратиш орқали “ўзаро таъсирли ривожланиш занжирлари”ни шакллантириш асосида тадбиркорлик фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш асосланган;
вилоят ҳокимлиги таркибидаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи ҳамда Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолиятида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва таваккалчиликни пасайтиришда ваколатларни интеграциялаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субъектлари инвестицион фаолиятини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмини ишлаб чиқаришга киритилган инвестициялар таъсирчанлигини баҳолаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларининг инвестицион фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2018 йил 2 ноябрдаги C11/4Б-18-11314-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектларига киритилган инвестицияларни самарали соҳаларга йўналтириш ҳисобига қўшимча 300 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва хизматлар кўрсатилган;
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини бошқариш ҳар бир тармоқнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш имкониятлари ва чора-тадбирларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2018 йил 2 ноябрдаги C11/4Б-18-11314-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш самарадорлиги ортиши ҳисобига қўшимча 800 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва хизматлар кўрсатилган;
иқтисодиёт тармоқларининг функционал боғлиқлиги жиҳатидан вилоятда кичик интеграцион гуруҳларга ажратиш орқали «ўзаро таъсирли ривожланиш занжирлари»ни шакллантириш асосида тадбиркорлик фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2018 йил 2 ноябрдаги C11/4Б-18-11314-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектлари томонидан 26 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш салоҳияти 7 фоизга, экспорт салоҳияти эса 4 фоизга ошган;
вилоят ҳокимлиги таркибидаги «тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи» ҳамда Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолиятида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва таваккалчиликни пасайтиришда ваколатларни интеграциялаш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасин  инг 2018 йил 2 ноябрдаги C11/4Б-18-11314-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига жорий этилганда 102 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот экспорт қилинишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish