Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Шухрат Сабитжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юнон-рим курашчиларининг техник-тактик тайёргарлигини  такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped469.
Илмий раҳбар: Исроилов Шоакром Холматович, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Пўлатов Фазлидддин Мухиддинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: малакали юнон-рим курашчиларининг мураккаб ҳужум ҳаракатларини амалга оширишда техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юнон-рим курашчилари мусобақаларида асосан қийин вазиятларда муваффақият келтирадиган (белдан ошириб ташлаш, елкадан ошириб ташлаш, қўлни бўйинга ўраб ташлаш ва елкалардан ошириб ташлаш) усуллар аниқланган;
малакали юнон-рим курашчилари техник-тактик ҳаракатларни самарали бажариши учун зарур бўлган жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражаси махсус машқлар асосида аниқланган;
мусобақа олди тайёргарлик даврида малакали юнон-рим курашчилар учун тортувчи микроциклларда техник усулларни ҳамда зарбдор микроциклларда тактик ҳаракатларни такомиллаштириш учун машғулотнинг ҳажм ва жадалликлари тақсимланган;
малакали юнон-рим курашчиларининг техник-тактик усулларни бажариш учун сарфлайдиган вақт кўрсаткичлари ҳар хил антропометрик ўлчамларга эга бўлган спортчилар билан беллашиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Малакали юнон-рим курашчиларининг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
юнон-рим кураши бўйича мусобақаларда кўп ишлатилган ва муваффақият келтирган техник-тактик ҳаракатлар бўйича таклифлар Республика олимпия захиралари мактаб-интернати ва Чирчиқ шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқув-машғулотлари дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 03-08-08-180-сон маълумотномаси). Натижада қарши ҳужумда муваффақиятли бажарилган техник усуллар 38,7% ни, тактик усуллар эса 22,9% ни ташкил қилган;
малакали юнон-рим курашчиларининг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштиришда махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш бўйича таклифлар Республика олимпия захиралари мактаб-интернати ва Чирчиқ шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юнон-рим кураши билан шуғулланувчиларга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 03-08-08-180-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи курашчилари томонидан мураккаб ҳужум ҳаракатларини бажариш учун сарфланган вақт кўрсаткичлари 14–17% га ўсган;
малакали юнон-рим курашчилари томонидан техник усулларни бажариш тезлигини тортувчи ва зарбдор микроциклларда такомиллаштириш бўйича таклифлар Республика олимпия захиралари мактаб-интернати ва Чирчиқ шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида йиллик машғулот режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 03-08-08-180-сон маълумотномаси). Натижада, техник-тактик ҳаракатларни бажариш учун асосий тезкор-куч сифати тажриба гуруҳида 26,4% га яхшиланган бўлса, назорат гуруҳида 12.1% ни ташкил қилди. Назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳидаги малакали юнон-рим курашчиларининг ўқув-машғулот жараёнидаги жадал юкламалари фарқлари умумий ҳажмдан 12,5% га ўзгарган;
 малакали юнон-рим курашчилари томонидан техник-тактик усулларни бажариш учун сарфланган вақт кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича  тавсиялар Республика олимпия захиралари мактаб-интернати ва Чирчиқ шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юнон-рим кураши билан шуғулланувчиларнинг ўқув машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 03-08-08-180-сон маълумотномаси). Натижада асосий мусобақаларда қарши ҳужум техник-тактик ҳаракатларни бажаришда курашчиларнинг кўрсаткичлари дастлабки натижаларга нисбатан 20–22%га оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish