Sayt test rejimida ishlamoqda

Давурбаева Матлуба Жалаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг асосий гимнастика восита ва услублари орқали жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш технологияси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped82.
Илмий раҳбар: Саламов Рахматулло Саламович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Арипов Юнус Юсупович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларининг асосий гимнастика восита ва услублари орқали жисмоний тайёргарлигини ривож¬лантириш технология¬сини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг асосий гимнастика материалларини ўзлаштиришига қараб уларда жисмоний тарбиянинг ҳаракат амалларига ўргатиш, жисмоний  тайёргарлиги, жисмоний ривожланганлик ва функционал тайёргарлигининг ривожланишини  назарда тутган ҳолда ҳаракат динамикаси аниқланган;
бошланғич таълим ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини  ривожланти¬ришда асосий гимнастика соғломлаштирувчи-ривожлантирувчи воситаларини  қўллаш кетма-кетлигини такомиллаштириш  методикаси  ишлаб  чиқилган  ва ўқув жараёнига киритилган;
жисмоний тарбия амалиётида ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир этувчи жисмоний машқларни катта ва ўрта тезликда бажарилиш сони, дам олиш вақти ва давом этиш компонентлари аниқланган;
асосий гимнастика соғломлаштирувчи-ривожлантирувчи воситаларини узлуксизлигини  таъминлаш ва уларни амалда қўллаш шаклларидан оқилона фойдаланиш асосида ўқувчиларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш, махсус билимларга ўргатиш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун тизимли ёндашиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич синф ўқув¬чиларининг асосий гимнастика восита ва услублари орқали жисмоний тайёр-гарлигини ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва ривожла¬ниши ҳамда функционал ҳолатининг динамикаси аниқланиб, гимнастика воситаларини қўллаш методикаси Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Халқ таълимига қарашли 184-сонли умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия дарсларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 25 сентябридаги 01-07-10-2118-сон маълмуотномаси). Натижада,  умумий тезкорлик сифати 36,1% га, чаққонлик сифати эса 29,1% га, эгилувчан¬лик сифати 34,8% га, куч сифати 38,0% га ўсишга хизмат қилган;
жисмоний тарбия дарсларида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда асосий гимнас¬тика воситаларини қўллаш кетма-кетлиги аниқланиб, Чилонзор туманидаги Халқ таълимига қарашли 184-сонли умумий ўрта таълим мактабида жисмо¬ний тарбия дарсларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 25 сентябридаги 01-07-10-2118-сон маълмуотномаси). Натижада тезкорлик сифати 36,1% га, чаққонлик сифати 29,1% га, эгилувчанлик сифати 34,8% га, куч сифати 38,0% га ўсишини таъминлаган;
жисмоний тарбия амалиётида ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир этувчи жисмоний машқларларни катта ва ўрта тезликда бажарилиш сони, дам олиш вақти ва давом этиш компонентлари аниқланиб, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Халқ таълимига қарашли 55-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқувчи¬лари билан ўтказилган асосий гимнастика дарслари ўқув жараёнида ва синфдан ташқари машғулотларда дастур материаллари ва инновацион методлардан фойда¬ланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 25 сентябридаги 01-07-10-2118-сон маълмуотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ҳаракат таёргарлиги 30% га ошган;
асосий гимнастика соғломлаштирувчи-ривожлантирувчи воситаларининг узлук¬сизлигини  таъминлаш ва уларни амалда қўллаш шаклларидан оқилона фойдала¬ниш асосида ўқувчиларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш, махсус билимларга ўргатиш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун тизимли ёнда¬шиш технологияси Ғаллаорол тумани Халқ таълимига қарашли 55-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари¬нинг жисмоний тарбия дарсларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 25 сентябридаги 01-07-10-2118-сон маълмуотномаси). Натижада тезкорлик сифати 25–27% га, чаққонлик сифати 18,1–22,4% га, эгилувчанлик сифати 31–33% га, куч сифати 19,2–21,5% га ўсишини таъмин-лаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish