Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиева Шохида Толкуновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида мактаб ўқувчилари орасида гастродуоденал соҳа сурункали касалликлари профилактикаси ва реаблитациясини муқобиллаштириш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Tibl55.
Илмий маслаҳатчи: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлиддин Сайфиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камилова Олтиной Турсуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдиқул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Болалар саломатлиги тиббиёт миллий тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида мактаб ўқувчилари орасида сурункали гастродуоденал касалликларни бирламчи,   иккиламчи даражали профилактикаси ва соғломлаштириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор энтерал окисгенотерапиянинг қўлланилиши фаол шаклдаги кислородни жароҳатланган шиллиқ қават тўқималарнинг қайта тикланишини тезлаштириш хуссусияти сабабли  унинг  ижобий репаратив-регенератив таъсир кўрсатиши исботланган;
илк бор Helicobacter pylori билан инфекцияланишда энтерал окисгенотерапиянинг қўлланилиши фаол шаклдаги кислороднинг  бактерия атрофидаги мочевина гидролизи ишқорланиши даражасини сусайтириши сабабли эрадикацион даво таъсирининг кучайиши аниқланган;
мактаб ўқувчилари орасида гастродуоденал соҳани сурункали касалликларининг ривожланишига олиб келувчи замонавий омиллар-овқатланиш сифати ва тартибининг бузилиши, хеликабактериоз билан зарарланиш, эндокрин ўзгаришлар касалликнинг муҳим сабаблари эканлиги аниқланган;
сурункали гастродуоденал патологиясининг ичак тизимидаги озиқа моддаларнинг сўрилиши бузилиши фонида гастроинтестициал гормон тизимига боғлиқ ҳолда соматотроп гормони ишлаб чиқилишининг бузилиши мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларни жисмоний ва жинсий ривожланишига таъсири исботланган;
сурункали гастродуоденал патологиясида анемияни даволашда энтерал окисгенотерапияни қўллашда фаол шаклдаги кислороднинг гематологик тизимга ижобий таъсири сабабли сурункали гипоксияни даволаш жараёнига самарали таъсир кўрсатиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида мактаб ўқувчилари орасида гастродуоденал соҳа сурункали касалликлари профилактикаси ва реаблитациясини муқобиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Мактаб ўқувчилари орасида сурункали гастродуоденал касалликларни профилактикаси ва реабилитацияси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 8 апрелдаги 8н-р/47-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома мактаб ўқувчилари орасида СГДП эрта ташхислаш баллик шкаласини қўллаш бўйича амалий тавсиялар баён этилган бўлиб, бу касалликларни эрта ташхислашга хизмат қилган;
«Мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларда гастродуоденал касалликларида энтерал оксигенотерапияни қўллаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 августдаги 8н-р/212-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма маълумотлари поликлиника шароитида СГДП бўлган беморлар орасида хеликобактер-инфекцияланиш даволаш жараёни самарадорлигини 5% гача, темир танқислиги камқонлик давосини 20% қадар оширишга ёрдам берган;
«Сурункали гастродуоденал патологияси мавжуд мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар орасида комплекс реаблитацион дастурни ташкиллаштириш ва ўтказиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 августдаги 8н-р/214-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма маълумотлари СГДП беморларни госпитализация кўрсаткичини ва тиббий-стационар харажатларни диярли уч қисимдан ортиқ камайтириш имконини берган;
бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида мактаб ўқувчилари орасида сурункали гастродуоденал касалликларнинг профилактикаси ва соғломлаштириш йўлларини такомиллаштиришга қаратилган илмий ишнинг натижалари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 25-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси, Тошкент шахридаги 51, 52, 55 ва 60-сонли шаҳар оилавий поликлиникаларининг даво-профилактик иш фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 8 сентябрдаги 8н-р/180-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар касалликни қайта зўрайиши ва асоратларининг келиб чиқишини 4,2 маротаба, касалликдан сўнг тикланиш муддатини икки марта, беморларнинг госпитализация кўрсаткичини ва тиббий-стационар харажатларни диярли уч қисмдан ортиқ камайиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish