Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Гулчехра Шарипбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий таълим узвийлиги асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш (V–IX синфлар мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped176.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Ҳасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сарибаева Махсуда Уринбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: адабий таълим узвийлиги асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мазмуни, шакли, восита ва методлари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим босқичларида адабиёт ўқитиш жараёни бадиий асар мутолааси билан ўзаро узвийлигига эришиш, бунда ўқувчилар ёши билан боғлиқ ўзгаришларни ҳисобга олиш орқали ўқувчи ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг  педагогик парадигмалари аниқланган;
адабий таълимнинг узвийлиги воситасида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, бадиий-эстетик тафаккурини ўстириш методлари ва адабий таълим узвийлиги модели “кеча-бугун-эртага” ўқитиш тизими орқали такомиллаштирилганлиги аниқланган;
ахборотлар ҳажмининг тўхтовсиз ўсиб бориши шароитида ўқувчиларда шакллантириладиган адабий таълимга доир компетенцияларнинг узвийлиги, тадрижийлиги, модуллилиги, интегративлиги, мавзулараро боғлиқлиги омиллари очиб берилган;
умумий ўрта таълим мактаблари адабиёт дастури мавзуларининг синфлар кесимида ўзаро мувофиқлиги ҳамда компетенциявий ёндашув асосида адабий таълим узвийлигини такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адабий таълим узвийлиги асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, бадиий-эстетик тафаккурини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
адабий таълим узвийлиги асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим ўқувчиларида шакллантирилиши лозим бўлган фанга оид компетенцияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги 01-02/2-2-160-сон маълумотномаси). Натижада таълим адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг бадиий-эстетик тафаккури, интеллектуал кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга доир компетенциявий ёндашув механизмини амалиётга жорий қилиш имконини берган;
адабий таълим жараёнида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда мустақил ишларни бажариш, адабий таҳлил ва иншо ёзиш малакасини шакллантиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг 2015 йил 27 апрелдаги 20, 22-ҚҚ, 14/6-5474/6, 01-04/464-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳуқуқ билимдонлари” республика иншолар танловининг меъёрий-методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги 01-02/2-2-160-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, бадиий-эстетик тафаккури ҳамда интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бўйича илгари сурилган қарашлар, ғоялар, қоидаларнинг адабий таълим мазмунига сингдирилишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish