Sayt test rejimida ishlamoqda

Апакхужаева Турсуной Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуйилма сув  омборларининг фойдали ҳажмини ўзгаришини башоратлаш (Талимаржон сув омбори мисолида)», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1042.
Илмий раҳбар: Ахмедходжаева Ифода Ахмеджановна, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори; Гаппаров Фурқат Ахматович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуйилма сув омборларида сув исрофларига таъсир этувчи омилларни инобатга олиб, сув омборларининг фойдали ҳажмини аниқлаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйилма сув омборларида фойдали ҳажмининг  ўзгаришларини башорат қилиш усули сув буғланиши, шимилиши ва уларнинг лойқа босишларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
сув омбори сув чиқариш иншоотининг гидравлик ҳисоби сув омбори фойдали ҳажмининг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сув омборидан буғланишни ҳисоблаш усули сув омборидаги сув сатҳининг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ГАТ технологияларидан фойдаланиб такомиллаштирилган;
лойқаланиш миқдорини аниқлаш усули қуйилма сув омборлари фойдали ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни инобатга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуйилма сув омборларининг фойдали ҳажмини ўзгаришини башоратлаш усулларини ишлаб чиқиш асосида:
қуйилма сув омборларидан бўладиган буғланишлар миқдорини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Аму-Қашқадарё” ИТҲБ қошидаги Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 03/25-1755-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган усулда сув омборидан бўладиган буғланишни ГАТ технологиялари асосида  ҳисоблаш ёрдамида сув омбори сув косасидан бўладиган буғланишнинг аниқ миқдорини баҳолаш имкони яратилган;
қуйилма сув омборининг лойқаланишини башоратлаш бўйича лойқа сарфини ҳисоблаш усуллари  Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси қошидаги Талимаржон сув омборида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 03/25-1755-сон маълумотномаси). Натижада сув омбори косасида чўкаётган лойқалик миқдорини баҳолаш усули асосида сув омборининг сув ҳажмини ўзгаришини баҳолаш имконияти яратилган;
қуйилма сув омборининг сув балансини баҳолашда сув омборидан чиқаётган сув сарфини аниқлашнинг гидравлик ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қарши магистрал канали бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 03/25-1755-сон маълумотномаси). Натижада сув омборига келаётган ва сув омборидан чиқаётган дарё чўкиндиларини миқдорини ҳисоблаш усули асосида сув омборини сув ҳажмини ўзгаришини баҳолаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish