Хўжаев Шохжахон Акмалжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида хорижий банклар фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила хуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Yu194.
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Имамова Дилфуза Исмаиловна, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида хорижий банклар фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий банклар ва банк мижозлари ўртасида тузиладиган шартномалар аниқ ва содда тарзда баён этилиши зарурлиги бўйича талаб асослантирилган;
хорижий банклар томонидан банк хизматлари истеъмолчиларига кўрсатиладиган хизматларнинг тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши бўйича мажбурияти мустаҳкамланиши лозимлиги асосланган;
банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қонунчиликда белгиланган минимал талабларга риоя этмаганлиги учун хорижий банкларнинг жавобгар бўлиши зарурлиги асосланган;
хорижий банклар томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий компаниялар фаолиятини молиялаштириш йўли билан инвестиция воситачиси сифатида иштирок этиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида хорижий банклар фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
хорижий банклар томонидан банк хизматларини кўрсатиш ҳақидаги шартномаларнинг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарори билан тасдиқланган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомнинг 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 30 майдаги 26-18/209-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф хорижий банклар томонидан банк хизматларини кўрсатишга оид тузиладиган шартномаларнинг оммабоплигини оширишга хизмат қилган;
хорижий банклар томонидан истеъмолчиларга банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарори билан тасдиқланган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғриси”даги низомнинг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 30 майдаги 26-18/209-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф хорижий банклар томонидан тақдим этиладиган хизматларнинг сифатини оширишга хизмат қилган;
хорижий банклар банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом талабларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарори билан тасдиқланган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомнинг 6-бобида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 30 майдаги 26-18/209-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф хорижий банкларнинг банк хизматлари мижозлари билан муносабатларида масъулиятини оширишга ва тегишли жавобгарлик чораларини белгилашга хизмат қилган;
хорижий компанияларга тўғридан-тўғри инвестициялар кўринишидаши молиявий маблағларни, хусусан хорижий банкларнинг иштирокида тақдим этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимияти ва «Sejin G&E Co., Ltd» (Жанубий Корея) компанияси ўртасидаги 2018 йил 14 майдаги ўзаро англашув ҳақидаги Меморандумининг 2-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 02-01/8-1343-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф хорижий банкларнинг инвестицияларни жалб этишда, уларинг хорижий компаниялар фаолиятини молиялаштиришда иштирокини таъминлашга хизмат қилган.