Олий аттестация комиссиясида Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази раҳбарияти ва мутахассислари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 июлдаги ПҚ–269-сон қарорига мувофиқ, Буюк Британиянинг IQF — Integrated Qualifications Framework tаълим ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил yeтилган Марказга халқаро таълим стандартларига асосланган интеграциялашган таълим дастурларини ишлаб чиқиш, баҳолаш ва валидациядан ўтказиш бўйича вазифалар юклатилган.
Учрашувда Президентнинг ПФ–98-сон Фармони доирасида илмий аттестация тизимини ислоҳ қилиш ҳамда ПҚ–269-сон қарорида белгиланган халқаро таълим стандартларини жорий етиш вазифалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муҳокама қилинди.
Хусусан, докторантура таълим дастурларининг сифати, илмий кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибадан фойдаланиш, академик стандартларни такомиллаштириш ҳамда икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар таълим дастурларини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш ва илмий даражалар бериш тизимида сифатни таъминлаш жараёнларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда институционал ҳамкорликни давом еттириш юзасидан фикр алмашилди.
ОАК Ахборот хизмати.