Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанова Наргиза Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача таълим муассасалари тайёрлов гуруҳларида болаларнинг тизимли ўқитишга функционал етуклилигини гигиеник асослаш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Тib808.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули  Исломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноз Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим муассасалари тайёрлов гуруҳлари болаларининг мактабга етуклик даражасига таъсир қилувчи омиллар таъсирини гигиеник асослашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
функционал силжишга эга болаларнинг саломатлик ҳолатини даврий тиббий кўриклар асосида яхшилашга қаратилган тиббий кўриклар, боланинг функционал ривожланишининг оптимал вариантини ҳисобга олган ҳолда жиҳозларнинг ёш ва бўйига мос келишини баҳоловчи гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг кунлик рациони витамин, минерал ва биологик фаол моддалар билан бойитиш ҳисобига, жумладан, шакар ва нон маҳсулотларининг янги физиологик меъёрий кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим муассасалари ер майдонининг функционал ҳудудланишида бино таркибий қисмларидаги гигиеник талабларга мос келмайдиган хавф омилларининг сифат кўрсаткичлари асосланган;
болаларнинг функционал тайёргарлик даражасини ошириш, биологик ривожланишида ўзгаришларнинг олдини олишга қаратилган ақлий ва жисмоний ривожланишини гормониклигини таъминлашга қаратилган гигиеник тавсиялар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача  таълим муассасалари тайёрлов гуруҳларида болаларнинг тизимли ўқитишга функционал етуклигини гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
функционал силжишга эга болаларнинг саломатлик ҳолатини яхшилашга қаратилган тиббий кўриклар, жиҳозларнинг ёш ва бўйига мос келишини баҳолаш, мактабгача таълим муассасалари ер майдонининг функционал ҳудудланишида бино таркибий қисмларидаги гигиеник талабларга мос келмайдиган хавф омилларининг сифат кўрсаткичлари яхшилаш мақсадида «Мактабгача таълим муассасаларидаги тайёрлов гуруҳида тарбиялаш шароитини гигиеник баҳолаш ва болаларнинг саломатлиги учун уларнинг аҳамияти» мавзусидаги услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2019 йил 5 майдаги 8н-д/101-сон маълумотномаси). Мазкур усулбий қўллама ҳар бир омилнинг объектив сон ва сифат хусусияти, шунингдек, болаларни илк ёшидан саломатлик ҳолатини  мустаҳкамлашга қаратилган хавф омиллари, ер майдонининг таркибий қисмлари, бино, гуруҳлардаги гигиеник шароитларни бошқариш бўйича тезкор қарор қабул қилиш имконини берган;
мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг кунлик  рациони витамин, минерал ва биологик фаол моддалар билан бойитиш ҳисобига шакар ва нон маҳсулотларининг янги физиологик меъёрий кўрсаткичлари асослаш мақсадида «Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг фактик овқатланишини ташкил қилиш ва гигиеник баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2019 йил 5 майдаги 8н-д/101-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом овқатланиши, овқатланиш таркиби ва унга тўлиқ риоя қилиш болаларнинг гормоник ривожланишини таъминлаш имконини берган;
мактабгача таълим муассасалари тайёрлов гуруҳларида болаларнинг тизимли ўқитишга функционал етуклигини гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг 14-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2019 йил 24 майдаги 05/з-06-55-сон маълумотномаси), шунингдек, Республика давлат санитария эпидемиологик назорати маркази ва мактабгача таълим муассасаларининг амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2019 йил 29 июндаги 8н-з/94-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши МТМда болаларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш, саломатлик ҳолатини  мустаҳкамлаш бўйича тизимли профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини йўлга қўйиш, тайёрлов гуруҳидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш, болалар ривожланишидаги ўзгаришларнинг эрта олдини олиш, ўз вақтида даволаш ва болаларнинг мактаб таълимига функционал тайёргарлик даражасини тўлиқ баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish