Вапаев Муроджон Дусумматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик тезлаштиргичлар ва улар асосида эластомер композицион материаллар олиш технологиясини яратиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т432.
Илмий раҳбарлар: Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, доцент; Таджиходжаев Зокирходжа Абдусаттарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Негматов Сайибжон Содиқович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан бутадиенстирол каучуклари асосидаги эластомер композициялари учун ингредиентлар яратиш ва уларни қўллаб ҳар хил шароитларда ишлатилувчи резина-техника буюмлари таркиби ва олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть-газни қайта ишлаш саноати чиқиндилари асосида эластомер композициялари вулканлаш жараёни учун тезлаштиргичлар яратилган;
органик тезлаштиргичлар билан алюмо-силикат минерал тўлдиргичларни модификация қилиш технологияси ишлаб чиқилган;
тезлаштиргичлар ва модификация қилинган алюмо-силикат тўлдиргичлари билан бутадиенстирол каучуклар асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи композицион эластомер материаллар таркиби тузилган;
тезлаштиргичлар ва модификация қилинган алюмо-силикат тўлдиргичларни бутадиенстирол каучуклар асосида олинган резина қоришмалари вулканланиш кинетикасига таъсири аниқланган;
тезлаштиргичлар ва модификация қилинган алюмо-силикат тўлдиргичларни бутадиенстирол каучуклар асосида олинган резина қоришмалари пласто-эластик, реологик ва технологик хоссаларига таъсири аниқланган;
тезлаштиргичлар ва модификация қилинган алюмо-силикат тўлдиргичларни бутадиенстирол каучуклар асосида олинган композимцион эластомер материаллари физик-механик, динамик ва эксплуатацион хоссаларига таъсири исботланган;
ингредиентларни қўллаб ҳар хил шароитларда ишлатилувчи эластомер композицияси ва улар асосида қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текистил буюмлари ва шина олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Органик тезлаштиргичлар ва улар асосида эластомер композицион материаллар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тезлаштиргичлар ва модификация қилинган алюмо-силикат тўлдиргичлар асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текистил буюмлари олиш технологик шартлари «Ўзкимёсаноат» АЖ низомининг 67-бандига асосан «Биринчи резинатехника заводи» МЧЖ томонидан тасдиқланган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2014 йил 16 октябрдаги 114-сон буйруғи). Натижада яратилган эластомер композициялари ва улар асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текистил буюмлари ишлаб чиқиш имконини берган;
нефть-газни қайта ишлаш саноати чиқиндиларидан эластомерларни вулканлаш жараёнини тезлаштирувчи ингредиент ва улар асосида модификацияланган алюмо-силикат минерал тўлдиргичлар олиш технологиялари «Кафолат резина» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 5 июндаги 01/3-2349/А-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинадиган вулканлаш жараёни тезлаштиргичларини ва тўлдиргичлар миқдорини 33% камайтириш имконини берган;
тезлаштиргичлар ва модификация қилинган алюмо-силикат тўлдиргичлар асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текистил буюмлари олиш технологиялари «Тошкент резина» МЧЖ, «Эластомер пластик» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 5 июндаги 01/3-2349/А-сон маълумотномаси). Натижада қолипланувчи ва қолипланмайдиган резина-техника-текистил буюмлари ишлаб чиқариш миқдорини 40% ошириш ва тан нархини 22% камайтириш имконини берган.