Қаландаров Азиз Абдуқаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Изотроп ва анизотроп жисмлар учун термоэластик масалаларни сонли моделлаштириш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/FM323.
Илмий раҳбар: Халджигитов Абдували Абдисаматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02.
Расмий оппонентлар: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абиров Рустам Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: изотроп ва анизотроп жисмлар учун термоэластик боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган масалаларни сонли ечиш усуллари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термоэластик чегаравий масалалар учун ошкор ва ошкормас чекли-айирмали схемалар қурилган;
изотроп ва анизотроп жисмлар учун термоэластик боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган масалаларни сонли ечиш учун янгича ёндашув таклиф қилинган ва асосланган;
турли иссиқлик ва механик чегаравий шартларда изотроп ва ортотроп параллелепипед, тўғри тўртбучак ва стержень учун термоэластик боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган чегаравий масалалар сонли ечилган;
боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган термоэластик масалаларни сонли ечиш имконини берувчи алгоритмлар ва дастурий таъминот ишлаб чиқилган;
иссиқликнинг тарқалиши ва унинг изотроп ва анизотроп жисмларнинг кучланганлик-деформацияланиш холатига таъсири боҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Изотроп ва анизотроп жисмлар учун термоэластик масалаларни сонли моделлаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
термоэластик масалалар учун ишлаб чиқилган ошкор ва ошкормас чекли-айирмали схемалар Ф4-ФА-Ф049 рақамли «Разработка бимоментной теории изгиба и колебания толстых пластин и оболочек с учетом анизотропных свойств материалов» грант лойиҳасида анизотроп пластиналарнинг чекли-айирмали ҳаракат тенгламаларини қуришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 19 мартдаги 2/1255-854-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бимоментларни ҳисобга олган ҳолда анизотроп пластиналарнинг мажбурий тебраниши масаласини сонли ечиш имконини берган;
термоэластик масалаларни сонли ечиш ва уларнинг натижаларини визуаллаштириш учун ишлаб чиқилган дастурий таъминоти «Сирдарё савдо қурилиш лойиҳа» МЧЖ ва «Мирзачўл агро қурилиш лойиҳа» МЧЖларнинг маъмурий биноларни лойиҳалаштириш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги 1511/06-18-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши лойиҳалаш ишларининг аниқлиги ва самарадорлигини ошириш имконини берган.