Олий аттестация комиссиясида навбатдаги Раёсат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Раёсат аъзолари, ОАК раҳбарияти, фан йўналишларига масъул бош инспекторлар ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–98-сонли фармони бўйича диссертациялар экспертизаси сифатини ошириш, илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини мувофиқлаштиришга устувор аҳамият қаратилди.

Раёсат мажлисида аттестация ишларини кўриб чиқиш, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш, малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш, диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ва кун тартибидаги бошқа долзарб масасалар чуқур муҳокама қилинди. Йиғилишда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан ОАК Раёсатининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва масъулларга белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. 

Шунингдек, аттестация ишларини кўриб чиқиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, рақамлаштириш жараёнларини кенг жорий этиш ҳамда халқаро тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича алоҳида ахборот берилди.

Олий аттестация комиссияси томонидан илмий кадрлар тайёрлаш ва аттестация қилиш тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳада очиқлик ва самарадорликни таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ахборот хизмати

Yangiliklarga obuna bo‘lish