Хамроева Феруза Асроровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хорижий тажриба асосида бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1535.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Саидова Моҳинур Жонпўлатовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қарахонова Лобархон Мусахоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
  Етакчи ташкилот: Каттақўрғон давлат педагогика институти.
  Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: хорижий тажриба асосида бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методологик-тадқиқот ва амалий-трансформатив дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг ўзлаштиришидаги қийинчиликлар сабабини ўрганиш ва асосланган касбий қарор қабул қилиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий тажриба таҳлилида изланишни лойиҳалаш билан унинг натижасини дарс амалиётига татбиқ этиш ўртасидаги боғлиқликни очиб бериш ҳамда ушбу йўналишларнинг миллий таълим шароитида қўлланиш шартларини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг интеграллашган педагогик модели мини-тадқиқот топшириқларини талабанинг мавжуд билим ва кўникмаларига мувофиқлаштириш учун ИБЛнинг савол–далил–хулоса мантиғи, БСCС 5Енинг дидактик босқичлари ва РСДнинг изланиш ҳаракатларини ўзаро боғлаш, диагностика натижаларига кўра навбатдаги вазифани белгилаш ҳамда аниқланган қийинчиликларга мос методик тавсиялар беришни таъминловчи қайта алоқа механизми асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ўзлаштирилган билимларни касбий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш мақсадида, география, биология, тарих ва педагогика фанларига мос аутентик топшириқлар доирасида талаба тайёрлаган дарс топшириғи, машқлар тўплами ёки машғулот режасини амалиётда синовдан ўтказиш, эмпирик далилларнинг ишончлилигини баҳолаш ҳамда аниқланган камчиликларга кўра ушбу материалларнинг мазмуни ва қўллаш тартибига тузатиш киритиш фаолиятларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикаси муаммони белгилаш, манбалар билан ишлаш ва илмий раҳбар билан ҳамкорликни изчил ташкил этишга қаратилиб, СПАРК ёрдамида педагогик вазиятни текшириладиган саволга айлантириш, ТРАCЕ воситасида ахборотни қиёслаш ва хулосани далиллаш ҳамда муаллифлик «Тадқиқотмактаби.уз» платформасида топшириқлар бажарилишини кузатиш, муҳокама ва қайта алоқани ягона мини-тадқиқот жараёнига бирлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик таъминот самарадорлиги билимларни амалий изланишда қўллаш сифатини текшириш учун мотивацион, когнитив, операцион-фаолият ва рефлексив-баҳолаш мезонлари бўйича бошланғич ҳамда якуний кўрсаткичларни аниқлаш, тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзгаришларни қиёслаш орқали баҳоланиб, математик-статистик таҳлил билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмасини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методологик-тадқиқот ва амалий-трансформатив дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг ўзлаштиришидаги қийинчиликлар сабабини ўрганиш ва асосланган касбий қарор қабул қилиш эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий тажриба таҳлилида изланишни лойиҳалаш билан унинг натижасини дарс амалиётига татбиқ этиш ўртасидаги боғлиқликни очиб бериш ҳамда ушбу йўналишларнинг миллий таълим шароитида қўлланиш шартларини белгилаш асосида аниқлаштиришга доир илмий-методик таклифлардан Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 24-апрелдаги 02/01-01-303-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўқувчиларнинг ўзлаштиришидаги қийинчиликлар сабабларини ўрганиш, педагогик муаммони аниқлаш, изланишни лойиҳалаш ва олинган далиллар асосида касбий қарор қабул қилишга йўналтирилган ўқув-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг интеграллашган педагогик модели мини-тадқиқот топшириқларини талабанинг мавжуд билим ва кўникмаларига мувофиқлаштириш учун ИБЛнинг савол–далил–хулоса мантиғи, БСCС 5Енинг дидактик босқичлари ва РСДнинг изланиш ҳаракатларини ўзаро боғлаш, диагностика натижаларига кўра навбатдаги вазифани белгилаш ҳамда аниқланган қийинчиликларга мос методик тавсиялар беришни таъминловчи қайта алоқа механизми асосида такомиллаштиришга доир илмий-методик таклифлардан “Педагогик технология” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-июндаги 2717-сон маълумотномаси). Натижада мини-тадқиқот топшириқларини талабаларнинг мавжуд билим ва кўникмаларига мослаштириш, изланиш жараёнини босқичма-босқич ташкил этиш, диагностика натижаларига асосланган навбатдаги вазифаларни белгилаш ва қайта алоқани таъминлаш имконияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ўзлаштирилган билимларни касбий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш мақсадида, география, биология, тарих ва педагогика фанларига мос аутентик топшириқлар доирасида талаба тайёрлаган дарс топшириғи, машқлар тўплами ёки машғулот режасини амалиётда синовдан ўтказиш, эмпирик далилларнинг ишончлилигини баҳолаш ҳамда аниқланган камчиликларга кўра ушбу материалларнинг мазмуни ва қўллаш тартибига тузатиш киритиш фаолиятларини уйғунлаштириш асосида асосида такомиллаштиришга доир илмий-методик таклифлардан “Педагогик технология” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-июндаги 2717-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ўзлаштирилган билимларни касбий муаммоларни ҳал этишда қўллаши, ишлаб чиқилган ўқув материалларини амалиётда синовдан ўтказиши, эмпирик натижаларни баҳолаши ҳамда аниқланган камчиликлар асосида уларни такомиллаштириш имконияти яратилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш методикаси муаммони белгилаш, манбалар билан ишлаш ва илмий раҳбар билан ҳамкорликни изчил ташкил этишга қаратилиб, СПАРК ёрдамида педагогик вазиятни текшириладиган саволга айлантириш, ТРАCЕ воситасида ахборотни қиёслаш ва хулосани далиллаш ҳамда муаллифлик «Тадқиқотмактаби.уз» платформасида топшириқлар бажарилишини кузатиш, муҳокама ва қайта алоқани ягона мини-тадқиқот жараёнига бирлаштириш асосида ишлаб чиқишга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялардан ИЛ-662204257 – “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1–2-синфлари учун «Табиий фанлар (Сcиэнcе)» фанидан мултимедиали дастурий маҳсулот яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 14-сентябрдаги 01-09/600-сон маълумотномаси). Натижада педагогик вазиятни муаммоли саволга айлантириш, ахборот манбаларини қиёсий таҳлил қилиш, хулосаларни далиллаш, топшириқлар бажарилишини кузатиш ҳамда тезкор қайта алоқани ташкил этишга йўналтирилган методик имкониятлар кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик таъминот самарадорлигини мотивацион, когнитив, операцион-фаолият ва рефлексив-баҳолаш мезонлари бўйича бошланғич ва якуний кўрсаткичларни аниқлаш, тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзгаришларни қиёслаш ҳамда натижаларни математик-статистик таҳлил қилиш асосида баҳолашга доир илмий-амалий натижалардан “ФМ 105.2 Самарқанд” радиоканалининг “Радиоинтервю” эшиттириши материалларини тайёрлашда фойдаланилган (“Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМнинг 2026-йил 7-сентябрдаги 01-07/318-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда тадқиқотчилик кўникмаларининг ривожланганлик даражасини мезон ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш, тажриба-синов натижаларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда илмий-методик таъминот самарадорлигини математик-статистик жиҳатдан асослашга доир ёндашувларни педагогик жамоатчилик орасида оммалаштириш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish