Sayt test rejimida ishlamoqda

Каландарова Наргиза Наримановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда таҳлил методикасини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt521.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Юсупович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муқумов Зафар Авазмуротович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: реал сектордаги акциядорлик жамиятлари молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда таҳлил методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашнинг самарадорлик, иш активлиги, ликвидлик ва молиявий барқарорлик кўрсаткичлари таркиби аниқлаштирилган;
акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисобот маълумотларини диагностик ўрганиш, молиявий ҳолатни таҳлил этиш ҳамда рейтинг баҳолашнинг тўрт босқичли усули таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари молиявий ҳолати рейтингини аниқлаш тартиби рақамли иқтисодиёт талабларига мослаштирилган;
молиявий ҳолатни рейтинг баҳолаш тушунчасига аниқ кўрсаткичларга асосланган ҳолда такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда таҳлил методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
молиявий ҳолатини рейтинг баҳолаш кўрсаткичларини тизимлаштириш ва уларнинг янгиланган таркиб гуруҳини шакллантириш бўйича таклифи “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан молиявий ҳолатни рейтинг баҳолашда қўлланилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 20 майдаги 03-10/3043-сон ва Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2019 йил 27 майдаги 85-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши “Ўзпахтасаноат” АЖга кирувчи корхоналарнинг хўжалик фаолияти самарадорлиги, бошқарув самарадорлиги, иш активлиги, ликвидлик ва молиявий барқарорлигини комплекс баҳолаш, мулкий ва молиявий салоҳиятини аниқлаш имконини берган, ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатасининг “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик ташкилотлари ренкингини аниқлаш методикаси”ни тузишда кенг фойдаланилган;
молиявий ҳисобот маълумотларини диагностик ўрганиш, молиявий ҳолатни таҳлил этиш ҳамда рейтинг баҳолашнинг алгоритми ва методик тавсиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлари “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси  томонидан молиявий ҳолатни рейтинг баҳолашда қўлланилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 20 майдаги 03-10/3043-сон ва Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2019 йил 27 майдаги 85-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши тизимга кирувчи корхоналарда молиявий ҳисобот маълумотларини диагностик ўрганиш, ҳар битта корхонанинг фаолият ва бизнес самарадорлигига умумий баҳо бериш, олинган натижаларни ранжирлаш орқали уларнинг рейтингини аниқлашга имкон берган ва молиявий ҳолатни рейтинг баҳолаш алгоритми “Ўзпахтасаноат” АЖнинг ташкилий структурасини вақт бюджетидан самарали фойдаланишда, стратегик бошқарувни оптималлаштиришда юқори натижаларга олиб келган, ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатасининг “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик ташкилотлари ренкингини аниқлаш методикаси”ни тузишда кенг фойдаланилган;
молиявий ҳолати рейтингини рақамли иқтисодиёт талабларига мос баҳолаш услубини ишлаб чиқиш бўйича таклифи “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан дастурдан фойдаланишга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 20 майдаги 03-10/3043-сон ва Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2019 йил 27 майдаги 85-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тизимга кирувчи корхоналарда молиявий ҳолатни рейтинг баҳолашнинг кўрсаткичлар гуруҳи (тўртта таркиб) ва уларнинг бирлик элементларини (20 та таркиб) расмий чоп этиладиган молиявий ҳисоботлар асосида аниқлашга, ахборотларни йиғиш, тўплаш ва қайта ишлашнинг рақамли иқтисодиётга мос тузилмасини шакллантиришга олиб келган, ҳамда корхоналар молиявий ҳолатининг рейтингини баҳолаш қисқа вақтда аниқ ва тўғри аниқланган;
молиявий ҳолатни рейтинг баҳолаш тушунчасига янгиланган муаллифлик таърифи бўйича таклиф бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий таҳлил” фани бўйича тайёрланган дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сон буйруғи, 1000-015 рақамли гувоҳнома). Ушбу таърифларнинг дарсликка киритилиши молиявий ҳолатни рейтинг баҳолашнинг назарий асосларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish