Муродова Азиза Худойбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек тили фразеологизмларининг лингвоконсептуал тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2837.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Анданиязова Дилрабо Рузиқуловна, филология фанлари доктори, катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12 Fil.15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маъруфжон Йўлдошев, филология фанлари доктори, профессор; Зулфия Маъруфова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили фразеологизмларининг лингвоконсептуал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек халқининг тафаккур тарзи ва миллий қадриятларини акс эттирувчи тушунчаларнинг фразеологик бирликларда намоён бўлиши асосланиб, уларнинг консептуал майдони аниқланган;
ўзбек тилида зид муносабатларни ифодаловчи сўзламоқ – сукут сақламоқ, хурсандчилик – хафагарчилик, дўстлик – душманлик, бойлик – камбағаллик каби консептларни вербаллаштирувчи фразеологик бирликларнинг лингвоконсептуал хусусиятлари ёритилиб, уларнинг ядро, яқин периферия, узоқ периферия қатламлари аниқланган;
ақллилик, уддабуронлик, лоқайдлик, ёлғончилик, таҳдид қилмоқ ва қўрқитмоқ каби ижобий ва салбий хусусиятларни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг линвоконсептуал ҳамда лингвомаданий хусусиятлари ёритилиб, уларнинг миллий қадриятлар тизими ва аксиологик тафаккур билан узвий боғлиқлиги асосланган;
гапига чил солмоқ; гапига пона урмоқ; гапнинг думини юмшатмоқ; араванинг гупчагини ерга кўмса, бодринг кўкариб чиқади; маймуннинг кунини бошига солмоқ каби индивидуал муаллиф фразеологизмлари ҳамда трансформацияга учраган фразеологик бирликларнинг юзага келиши, лингвоконсептуал хусусиятлари ва бадиий матнда янги консептуал мазмун ҳосил қилишдаги функсионал имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили фразеологизмларининг лингвоконсептуал тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилида зид муносабатларни ифодаловчи сўзламоқ – сукут сақламоқ, хурсандчилик – хафагарчилик, дўстлик – душманлик, бойлик – камбағаллик каби консептларни вербаллаштирувчи фразеологик бирликларнинг лингвоконсептуал хусусиятлари ёритилиб, уларнинг ядро, яқин периферия, узоқ периферия қатламларини аниқлаш билан боғлиқ хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универсетитида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универсетитининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/1-5460-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа фразеологик бирликларни корпусда тизимли ифодалаш, уларнинг маъно ва консептуал хусусиятларини белгилаш ҳамда таълимий ресурс сифатида фойдаланишга оид фикрлар билан бойиган;
инсоннинг ижобий ва салбий хусусиятларини ифодаловчи ақллилик, уддабуронлик, лоқайдлик, ёлғончилик, таҳдид қилмоқ ва қўрқитмоқ консептлари фразеологик бирликларда намоён бўлиши, уларнинг линвоконсептуал, лингвомаданий хусусиятлари ҳамда миллий қадриятлар тизими ва аксиологик тафаккур билан боғлиқ хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универсетитида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универсетитининг 2025-йил 12-ноябрдаги 04/1-5459-сонли маълумотномаси). Натижада инсоннинг ижобий ва салбий хусусиятларини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва аксиологик хусусиятлари таълим корпуси материаллари билан интеграция қилиниб, мазкур бирликлардан ўқув жараёнида самарали фойдаланишга хизмат қилувчи лингводидактик ресурслар шаклланган;
ўзбек тили фразеологизмларининг лингвокогнитив, лингвомаданий жиҳатлари, хусусан, ўзбек миллатининг урф-одатлари, миллий-маданий дунёқараши, қадриятлари, тажрибалари асосида шаклланган чил солмоқ; гапига пона урмоқ; гапнинг думини юмшатмоқ; араванинг гупчагини ерга кўмса, бодринг кўкариб чиқади; маймуннинг кунини бошига солмоқ каби фразеологик бирликлар тавсифидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Қадриятлар бешиги” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда, шунингдек, мазкур кўрсатувни тайёрлашда индивидуал муаллиф фразеологизмлари ҳамда трансформацияга учраган фразеологик бирликларнинг лингвоконсептуал хусусиятлари, бадиий матнда янги консептуал мазмун ҳосил қилишдаги функсионал имкониятларига оид илмий-назарий хулосалардан фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 01-33/90-сон 2026-йил 5-февралдаги 01-33/90-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ссенарийсининг илмий материаллар билан бойитилишига ва мазмунли бўлишига эришилган.