Сайдалиев Бегижон Шавкатбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хорижий ғўза навида ретардантни қўллаш муддати ва меъёрларига суғориш тартиблари ва кўчат қалинлигини таъсири (Андижон вилояти мисолида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Qx1840
Илмий раҳбар: Атабаева Маъмурахон Садирдин қизи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, дотсент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Каримов Шарофиддин Абдукаримович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг хорижий ХинЛуЗҳонг-52 навини маҳалий ғўза навига таққосланган ҳолда турли суғориш тартиблари ҳамда кўчат қалинлигига боғлиқ холда ретардант қўллаш муддатларини ва меъёрларини ғўзанининг ўсиши-ривожланишига таъсирини ўрганиш, юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш бўйича фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерларга амалий тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Андижон вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида хориждан келтирилган ғўзанинг ХинЛуЗҳонг-52 навини парваришлашда суғориш тартиблари, кўчат қалинлигига бўғлиқ ҳолда ретардант қўллашни маъқбул муддати ва меъёрларини ишлаб чиқиш илмий асосланган;
Ғўзанинг ХинЛуЗҳонг-52 навини назарий кўчат қалинлиги 220-240 минг tup/ga ни, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65% ни, ретардантни 10:15:45:90:90:120 g/ga меъёрларда қўлланилганда берилганда назоратга нисбатан тупроқнинг ҳажм массасини камайишига, ғоваклигини ҳамда тупроқнинг донадорлигини ортиб бориши, тупроқнинг сув ўтказувчанлигини ортишига эришилиб, уруғларни униб чиқиши 3-5 кунга эрта муддатларда 4,5% гача кўчатлар кўпроқ униб чиққанлиги аниқланди.
Назарий кўчат қалинлигини 150-160 минг tup/ga қолдирилиб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-70-60% ни, ўсишни созловчи модда Энтожан ретардантини 15:45:90 g/ga меъёрларда қўлланилганда ўсиш ва рижожланишига ижобий таъсир кўрсатишини хисобига (01.09) кўсаклар сони қолган вариантларга нисбатан 0,3-4,0 донагача юқори бўлганлиги кузатилди.
Ғўзанинг ХинЛуЗҳонг-52 навини парваришлашда Суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65% этиб белгиланиб, назарий кўчат қалинлиги 150-160 ҳамда 180-200 минг tup/ga ни, ўсишни созловчи моддани 6 марта (10:15:45:90:90:120 g/ga меъёрларда) қўлланилганда худди шу фонда парваришланган бошқа вариантларга нисбатан ҳосил шохлари, шоналар сонига ижобий таъсир кўрсатиб бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони энг юқори 7,2-6,2 донгача кўп бўлганлиги аниқланди.
Суғориш тартиби 70-75-65% этиб белгилаб, назарий кўчат қалинлигини 220-240 минг туп/га қолдирилиб, ретардантни 6 марта қўлланилган юқори ҳосилдорликка эришилилиб, назоратга нисбатан 26,6 с/га гача ҳосил олиниб, 14,0 млн сўмгача қўшимча фойда рентабиллик даражаси эса 50,6% гача юқори бўлганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятини ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида хорижий ғўзанинг ХинЛуЗҳонг-52 навини турли суғориш меъёрларида мақбул кўчат қалинлиги ва ретардантт қўллаш меёрлари ва муддатларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил этиштириш учун “Хин ЛуЗҳонг-52” Хитой ғўза навида ретардантни қўллаш муддати ва меъёрларига суғориш тартиблари ҳамда кўчат қалинлигини боғлиқ холда пахтадан юқори ва сифатли ҳосил олиш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 06-майдаги 05/04-04-423-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Андижон вилоятининг пахтачилик фермер хўжаликлари ва кластерларда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўзанинг ХинЛуЗҳонг-52” навини турли суғориш тартиби ҳамда кўчат қалинликларида ретардантни мақъбул қўллаш муддати ва меъёрларида парваришлаш агротехнологияси Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган “Обод ватан равнақи”, “Хайрихон Қўлдаш” “Абдуғофур Шерзодбек” фермер хўжаликларида жами 69,6 гектар жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 06-майдаги 05/04-04-423-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Хитойдан келтирилган ХинЛуЗҳонг-52 ғўза навини назарий кўчат қалинлиги 220–240 минг туп/га, суғориш олди тупроқ намлиги CHDNS га нисбатан 70–75–65% ҳамда ретардантни 10:15:45:90:90:120 г/га меъёрларда ўсимликни бўйи 1-августда 102,2-97,3 см ни, ҳосил шохлар сони 11,6-12,9 донани, шона сони 15,3-14,7 донани кўсаклар сони эса 1- сентябр холатига 14,3-15,0 донани ташкил қилиб, пахта ҳосили 68,5-60,7 с/га ни, соф фойда 17,3-13,7 млн сўм/га ни ташкил этган;
Хориждан келтирилган ғўзанинг ХинЛуЗҳонг-52” навини назарий кўчат қалинлиги 150-160 минг туп/га, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-70-60% этиб белгилаб, вегетация даврида Энтожанни 15:45:90 г/га қўллаб, парваришлаш агротехнологияси Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган “Обод ватан равнақи”, “Хайрихон Қўлдаш” “Абдуғофур Шерзодбек” фермер хўжаликларида жами 69,6 гектар майдонларига, Олтинкўл туманида эса “Латифжон ери”, “Олтинкўл саховат унуми” “Машъал меҳригиёси” “Бахт имкон ривожи” фермер хўжаликларида жами 195,6 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 06-майдаги 05/04-04-423-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 59,2-60,0 с/га ҳосил олиниб, қўшимча назоратга нисбатан 18,9-20,2 с/га юқори ҳосил етиштирилган ҳолда, қўшимча 11,8-13,0 млн сўм/га даромад олиниб, 50,4-52,7% рентабелликка эришилган.