Шаниязов Илхам Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ёш футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарликларини уйғунлаштириш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7275.
Илмий раҳбар: Артиков Аскар Акбарович, педагогика фанлар доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: О‘збекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Сатторов Анвар Эргашевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Нодиров Бекзод Холиқжон ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарликларини уйғунлаштириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёш футболчиларни тайёргарлик турлари бўйича ҳаракатларни уйғунлаштириш учун мусобақа шароитида турли вақт оралиғидаги ҳужум ва ҳимояда амалга оширилган прессинг тактик ҳаракатларни бажариш асосида оддий, мураккаб машқларни ўйин вазиятига хос шиддатларда ҳаракатлантириш (100-130 zarba/daq, 131-160 zarba/daq ва 161 zarba/daq.dan юқори) ҳамда комплекс машқларни турли вақт оралиғида (5 сониягача, 10 сониягача, 15 сониягача ва 16 сониядан юқори) 161 zarba/daq.dan юқори вазиятларга яқин бўлган машқлар мажмуасини машғулотларда қўллаш ҳисобига футболчиларнинг мусобақа шароитларида ҳужумларни оптимал якунлаш самарадорлиги оширилган;
футболчиларни ўқув-машғулотларини режалаштириш учун индивидуал, гуруҳ, жамоавий ҳужум ва ҳимоя тактик ҳаракатларини турли шиддатларда ҳаракатланишларини назорат қилиш асосида ўйин фазалари, тактик зоналар, вазиятлар, вазифалар, ўйин тизимларни бажаришдаги ҳаракатларга оид машғулотларни самарали ташкил этиш ҳисобига футболчиларни ўйин вазиятларини майдонни турли қисмларида самарали амалга ошириш имкониятилари кенгайтирилган;
ёш футболчиларни махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун жисмоний тайёргарлик турлари бўйича ажратилган соатларни инобатга олган ҳолда машғулотлар режасидаги махсус жисмоний ва тактик тайёргарлик юкламалар нисбатини тузилишига кўра оптимал модел тақсимотни ишлаб чиқиш ҳисобига тайёргарлик турларини тизимли ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш футболчиларни тактик тайёргарлигини ошириш учун тактик ҳаракатларни бажаришда турли шиддат ва ҳаракат тезликларини инобатга олган ҳолда тактик тайёргарликни уч (кириш, базавий ва асосий) блокли методикасига сингдириш ҳисобига тактик ҳаракатларни юқори шиддатда бажариш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ёш футболчиларни тайёргарлик турлари бўйича ҳаракатларни уйғунлаштириш учун мусобақа шароитида турли вақт оралиғидаги ҳужум ва ҳимояда амалга оширилган прессинг тактик ҳаракатларни бажариш асосида оддий, мураккаб машқларни ўйин вазиятига хос шиддатларда ҳаракатлантириш (100-130 zarba/daq, 131-160 zarba/daq ва 161 zarba/daq.dan юқори) ҳамда комплекс машқларни турли вақт оралиғида (5 сониягача, 10 сониягача, 15 сониягача ва 16 сониядан юқори) 161 zarba/daq.dan юқори вазиятларга яқин бўлган машқлар мажмуасини машғулотларда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси футбол академиясини машғулот жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йıл 20-январдаги 01-03/304-сонли маълумотнамоаси). Натижада, қанотдан уюштирилган ҳужум сонидаги нисбий ўсиш 8,52%, самарадорлик кўрсаткичи 24,07% га яхшиланишига эришилган;
футболчиларни ўқув-машғулотларини режалаштириш учун индивидуал, гуруҳ, жамоавий ҳужум ва ҳимоя тактик ҳаракатларини турли шиддатларда ҳаракатланишларини назорат қилиш асосида ўйин фазалар, тактик зоналар, тактик вазиятлар, тактик вазифалар, ўйин тизимларни бажаришдаги тактик ҳаракатларга оид машғулотларни самарали ташкил этиш тизимни ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси футбол академиясини машғулот жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йıл 20-январдаги 01-03/304-сонли маълумотнамоаси). Натижада, 5 сонияда амалга оширилган ҳужумлардаги техник-тактик ҳаракатлар бажариш самарадорлиги 30,10%, 10 сонияда 5,22%, 15 сонияда 3,63% ошишига эришилган;
футбол академия қошидаги тарбияланувчилар машғулотларини ташкил этиш учун тайёргарлик турлари бўйича ажратилган дастуридаги соатлар инобатга олган ҳолда машғулотлар режасидаги махсус жисмоний ва тактик тайёргарлик юкламаларини нисбати компонентлар тузилишига кўра оптимал модел тақсимотни ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси футбол академиясини машғулот жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йıл 20-январдаги 01-03/304-сонли маълумотнамоаси). Натижада, футболчиларни жисмоний тайёргарлиги умумий ҳисобда 14,5% га яхшиланишига эришилган;
ёш футболчиларни педагогик таҳлил жараёнидаги тактик ҳаракатлари бажаришда турли шиддат ва ҳаракат тезликларини инобатга олган ҳолда жисмоний ва тактик тайёргарликларни уйғунлаштирган методикани уч (кириш, базавий ва асосий) блок шаклида ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси футбол академиясини машғулот жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йıл 20-январдаги 01-03/304-сонли маълумотнамоаси). Натижада ёш футболчиларни тактик тайёргарлиги 27,27% ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish