Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошхўжаев Алишер Улхўжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Намланган лессли заминлар фаол қатлам чуқурлигининг зилзила таъсирида ўзгариши», 05.09.02–Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T248.
Илмий раҳбар: Расулов Хаят Зоирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор; Бекмирзаев Диёрбек Абдуғапорович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кучли зилзилалар таъсирида намланган лёсс грунтларда юзага келувчи ўта чўкиш деформациясини аниқлаш усулини грунтнинг қуйқаланиши чегараларини ҳисобга олиш ҳисобига такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
намланган лёссларнинг тебраниши жараёнида қуйқаланиш қатлами юзага келиши ва унинг вақт давомида ўзгаришига таъсир этувчи грунтнинг зичлик-намлик кўрсаткичлари, мустаҳкамлик хоссалари, қатлам қалинлиги, зилзиланинг таъсир кучлари аниқланган;
тўла намланган лёссларда қуйқаланиш қатламининг дастлабки чегарасини аниқлаш ифодаси ишлаб чиқилган;
қуйқаланиш қатлами чегарасининг тебраниш жараёнида вақт бўйлаб ўзгаришини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
қуйқаланиш қатлами чегарасининг ўзгаришига асосий таъсир этувчи динамик босим назарияси динамик зичланиш коэффициентига боғлиқ омилларни аниқлаш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Намланган лёссли заминлар фаол қатлам чуқурлигининг зилзила таъсирида ўзгаришини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
намланган лёссларнинг тебраниши жараёнида қуйқаланиш қатлами юзага келиши ва унинг вақт давомида ўзгаришига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсидаги Писком гидроэлектростанциясини ва Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Қодирий гидроэлектростанциясини қуришда жорий этилган (“O‘ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/964-сон маълумотномаси). Натижада сейсмик мустаҳкамлик усули  бинолар ва гидротехника иншоотларининг сейсмик турғунлигини таъминлашни кенгайтириш имкониятларини яратган;
тўла намланган лёссларда қуйқаланиш қатламининг дастлабки чегарасини аниқлаш усули “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсидаги Писком Гидроэлектростанцияси ва Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Қодирий гидроэлекторстанциясини қуришда жорий этилган (“O‘ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/964-сон маълумотномаси). Натижада зилзила таъсирида грунтни қуйқаланишига қарши чора-тадбир белгилашда фаол қатламнинг дастлабки чегараси(L0)ни аниқлаш иншоотнинг мустаҳкамлигини оширишга катта ҳисса қўшган;
қуйқаланиш қатлами чегарасининг тебраниш жараёнида ўзгаришини баҳолаш усули “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсидаги Писком гидроэлектростанцияси ва Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Қодирий гидроэлектростанциясини қуришда жорий этилган (“O‘ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/964-сон маълумотномаси). Натижада зилзила чуқурликларни аниқ ва тўғри белгилаш иншоот турғунлигини таъминлашга эришилган;
қуйқаланиш қатлами чегарасининг ўзгаришига асосий таъсир этувчи динамик босим назарияси динамик зичланиш коэффициентига боғлиқ такомиллаштирилган ҳисоби “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсидаги Писком гидроэлектростанцияси ва Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Қодирий гидроэлектростанциясини қуришда жорий этилган (“O‘ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/964-сон маълумотномаси). Натижада зилзила чуқурликларни аниқ ва тўғри белгилаш  нафақат иншоот турғунлигини, балки қўлланиладиган тадбирнинг нафи ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаш билан боғлиқлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish