Махмудова Садоқат Холматовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги ўзбек ижтимоий шеъриятининг поетик тараққиёт хусусиятлари (Ватан ҳақидаги асарлар мисолида)”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3 DSc/Fil724
Илмий маслаҳатчи: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сабирдинов Акбарали Ғафурович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Халова Мафтуна Абдусаламовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги ўзбек ижтимоий шеъриятининг поетик тараққиёт хусусиятларини Ватан ҳақидаги асарлар мисолида ёритиш, мазкур жараённинг етакчи тенденсияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ватан мавусидаги асарлар ижтимоий шеъриятнинг бир муҳим йўналишини ташкил қилиши; қадимги битиктошларда юрт дахлсизлиги, ҳимояси, халқ бирлиги; халқ достонлари ва мақолларида ватансеварлик, ватанпарварлик, Ватан қадри, ватангадолик, ватанфурушлик сингари ғоялар акс этганлиги; ўзбек мумтоз шеъриятининг ғазал, достон, мухаммас сингари жанрларида ифода этилган мавзу талқинидаги тадрижийлик очиб берилган;
янги ўзбек шеъриятида Ватан ҳақидаги шеърий асарлар жанрий жиҳатдан ғазал, қасида, фахрия, мустазод, манзума, достон, шеър; вазн нуқтайи назардан аруз ва бармоқда ёзилганлиги Чўлпон, Фитрат, С.Айний, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ж.Камол, С.Саййид каби шоирлар шеърлари орқали ёртилган;
ХХ аср ўзбек шеъриятида Ватан консепсиясининг, фалсафасининг тубдан янгиланганлиги, Ватан образини яратишда янгича маънавий-ахлоқий нуқтайи назардан ёндашилганлиги; унинг “шоҳ асар”, “гўзал бир достон”, “келажакнинг баҳоридан олинган куй”, “ёш келин”, “нурли чаман”,  “фалак нисор этган дурдона”, “иқбол пешонамга битган ошиён”, “мунис макон”, “даста райҳон”, “нурли айвон” сингари ташбеҳ ва истиораларда образлантирилганлиги ёритилган;
янги ўзбек шеъриятида Ватан-муҳаббат, Ватан-она, Ватан-табиат, Ватан-халқ, Ватан-тарих, Ватан-истиқлол сингари Ватанга ёндош мавзуларда юрцевар, ватанпарвар лирик қаҳрамон образи яратилганлиги, бу яратмаларда ижтимоий мазмуннинг кучайиб борганлиги, рамзий-тимсолий фикрлаш тарзи етакчилик қилиши Фитрат, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, С.Саййид шеърлари мисолида далилланган;
Ватан мавзусидаги шеърий асарларда унинг кўҳна тарихига муҳаббат, бугуни ва эртасига ишонч туйғулари акс этганлиги, унда ижтимоийлик ва автопсихологик шеърият хусусиятлари уйғунлашганлиги; рамзлар асосига қурилганлиги; ёғду, қуёш, тупроқ, буғдой, минор, чинор, бир даста райҳон кабилар Ватан образини ифодалаб келганлиги Чўлпон, Фитрат, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ж.Камол, Т.Ҳамид, Х.Салоҳ, С.С.Бухорий шеърлари ва достонлари орқали ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ўзбек ижтимоий шеъриятининг поетик тараққиёт хусусиятларини Ватан ҳақидаги асарлар мисолида ёритиб бериш асосида эришилган илмий натижалардан:
Ватан ҳақидаги шеърлар ижтимоий шеъриятнинг бир муҳим йўналишини ташкил қилиши; қадимги битиктошларда юрт дахлсизлиги, ҳимояси, халқ бирлиги; халқ достонлари ва мақолларида ватансеварлик, ватанпарварлик, Ватан қадри, ватангадолик, ватанфурушлик сингари ғоялар акс этганлиги; ўзбек мумтоз шеъриятининг ғазал, достон, рубоий сингари жанрларида ифода этилган мавзу талқинидаги тадрижийлик очиб берилган; янги ўзбек шеъриятида Ватан мавзусида асарлар жанрий жиҳатдан ғазал, қасида, фахрия, мустазод, манзума, достон, шеър; вазн нуқтайи назардан аруз ва бармоқда ёзилганлиги Чўлпон, Фитрат, С.Айний, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ж.Камол, С.Саййид каби шоирлар шеърлари орқали ёртилган  хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда диссертация илмий натижаларидан (2021-2023.йй) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-июлдаги № 01/4-3085-рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек ижтимоий лирикаси тизимида Ватан лирикасининг ўрни, унинг поетик хусусиятларини аниқлаш бўйича маълумотларни бойитишга хизмат қилган;
янги ўзбек шеъриятида Ватан-муҳаббат, Ватан-она, Ватан-табиат, Ватан-халқ, Ватан-тарих, Ватан-Истиқлол сингари Ватанга ёндош мавзуларда юрцевар, ватанпарвар лирик қаҳрамон образи яратилганлиги, бу яратмаларда ижтимоий мазмуннинг кучайиб борганлиги, рамзий-тимсолий фикрлаш тарзи етакчилик қилиши Фитрат, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, С.Саййид шеърлари мисолида далилланган; ХХ аср ўзбек шеъриятида Ватаннинг кўҳна тарихига муҳаббат, бугуни ва эртасига ишонч туйғулари акс этганлиги, унда ижтимоийлик ва автопсихологик шеърият хусусиятлари уйғунлашганлиги; рамзлар асосига қурилганлиги; ёғду, қуёш, тупроқ, буғдой, минор, чинор, бир даста райҳон кабилар Ватан образини ифодалаб келганлиги Чўлпон, Фитрат, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ж.Камол, Т.Ҳамид, Х.Салоҳ, С.С.Бухорий шеърлари ва достонлари орқали ёритилган илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЗ-2021020813 “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада (2021-2023.йй) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-июлдаги № 01/4-3086-рақамли маълумотномаси). Натижада янги ўзбек шеъриятида Ватанга ёндош мавзуларни тизимлаштириш,  унда ижтимоийлик ва автопсихологик шеърият хусусиятлари уйғунлашганлигини асослаш имконини берган;
янги ўзбек шеъриятида Ватан ҳақидаги асарларнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни, бадиий-эстетик функсиялари аниқланган, лирик субектнинг ижтимоий “мен” сифатида намоён бўлиши, янги поетик тафаккур шароитида шахсий кечинмалар ва умуммиллий дарднинг уйғунлиги  илмий жиҳатдан ёритилган қарашлардан Олий таълимнинг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълими ёʻналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Янги ўзбек адабиёти” номли дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2024-йил 02-июлдаги 452-сонли 452-12-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада дарслик Ватан лирикасига оид янги таҳлил  ва қарашлар  билан бойитилган;
Истиқлол даври шеъриятида мустақиллигимизнинг  маънавий-ижтимоий асослари, миллий ғурур туйғулари психологияси ёритилганлиги; ватангадолик қисматининг бадиий ифода этилганлиги, Ватаннинг миллий ва умумбашарий қадрият эканлиги, уни англаш ўзликни англаш билан тенг туриши бадиий парчалар воситасида очиб берилган фикр-қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Ўзбекистон”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувларида фойдаланилган ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28 июлдаги 26-36/1022-рақамли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Ватан лирикасининг мазмун-мундарижаси, образлилик даражаси, унда рамзий-тимсолий фикрлаш тарзининг етакчилик қилиши, юртпарварлик, ватансеварлик ғояларининг тараннум этилиши ҳақидаги таҳлиллар билан яқиндан танишишларига имкон яратди, адабий кўрсатувлар заҳирасини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish