Эргашева Дилафруз Абдусаломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Good/bad ва яхши/ёмон лексемали инглиз ва ўзбек фразеологик бирликларининг прагматик ҳамда лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва  чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4503.
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02 
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Бушуй Татяна Анатолйевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади good/bad ва яхши/ёмон лексемалари иштирокидаги инглиз ва ўзбек фразеологик бирликларнинг прагматик ва лингвомаданий хусусиятларини очиб бериш, уларнинг изоморфик ва алломорфик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида good/bad ва яхши/ёмон лексемалари иштирокидаги фразеологизмларнинг прагматик хусусиятлари асосида ижобий ва салбий баҳоловчи лексемалар  қатнашган фразеологик бирликлар нафақат семантик, балки коммуникатив ва прагматик мезонлар асосида ёритилиб, улар орқали тил соҳибининг қадрият тизими, нутқдаги экспрессивлик, баҳоловчанлик ва ижтимоий, маданий қарашлари далилланган;
good/bad ва яхши/ёмон лексемали фразеологик иборалар маданий-коннотатив мезонлар асосида гуруҳларга ажратилиб, уларнинг миллий тафаккурда акс этган стереотипик образлари, универсал ва миллий ментал тасаввурлари, умуминсоний ва ўзига хос этно-маданий хусусиятлари асосланган;
good/bad ва яхши/ёмон компонентли фразеологик бирликларнинг эмотивлик, баҳолаш, киноя, ижтимоий рол, стилистик ранг, қисқалик, маданий идентификация каби асосий прагматик вазифалари аниқланиб, бундай фразеологик бирликларнинг мулоқотдаги ижтимоий-маънавий юкламаси, адресатга нисбатан прагматик вазиятда қўлланиши аниқ прагматик параметрлар асосида ёритилган;
замонавий инглиз ва ўзбек бадиий матнлар таҳлили асосида гоод/бад ва яхши/ёмон лексемали фразеологик ибораларнинг реал контекстдаги функсионал-дискурсив хусусиятлари аниқланиб, уларнинг семантик, прагматик ҳамда стилистик вазифалари очиб берилган. Фразеологик бирликларнинг дискурс доирасида маъно шаклланиши ва муаллиф коммуникатив ниятини ифодалашдаги ўрнини ёритиши орқали тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилидаги good/bad ва ўзбек тилидаги яхши/ёмон лексемали фразеологик билрикларнинг прагматик ва лингвомаданий хусусиятлари тадқиқи асосида:
фразеологик бирликлар маданий-коннотатив мезонлар асосида гуруҳларга ажратилиб, бу гуруҳлар ўзаро типологик жиҳатдан солиштирилган ҳамда гоод/бад ва яхши/ёмон лексемалари иштирокидаги фразеологизмлар лингвомаданий таҳлил натижасида уларнинг миллий тафаккурда акс этган стереотипик образлари, универсал ва миллий ментал тасаввурлари, умуминсоний ва ўзига хос этно-маданий хусусиятлари ёритилган ҳамда  тадқиқот хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида, хусусан, агентлик томонидан АТ “Халқ банки” билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Мутолаа” – китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган ҳамда “Ибрат фарзандлари” хорижий тилларни ўзбек аудиториясига ва ўзбек тилини хорижий аудиторияга ўргатишга қаратилган лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Ишлари Агентлигининг 2025-йил 8-августдаги 2-13-21-4286-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида фразеологик бирликларнинг маданий-коннотатив хусусиятлари асосида миллий ва универсал стереотипик образлар аниқланиб, уларнинг лингвомаданий мазмуни инглиз ва ўзбек бадиий асарларини ушбу тилларнинг биридан иккинчисига таржима қилиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда лойиҳа доирасида китобхонлик клубларида бадиий асарлар таҳлилида амалий фойдаланилди.
good/bad ва яхши/ёмон компонентли фразеологик иборалар маданий - коннотатив мезонлар асосида гуруҳларга ажратилиб, бу гуруҳлар ўзаро типологик жиҳатдан солиштирилган ҳамда маданий-коннотатив мезонлар асосида гуруҳларга ажратилиб, бу гуруҳлар ўзаро типологик жиҳатдан солиштирилган  ҳамда уларнинг миллий тафаккурда акс этган стереотипик образлари, универсал ва миллий ментал тасаввурлари, умуминсоний ва спесифик этномаданий хусусиятлари аниқланган.  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда амалга ошиши режалаштирилган “Erasmus” интернатионал КА 107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1 – Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги лойидада кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-августдаги 01/4-3418-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида эзгулик ва ёмонликни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг маданий-коннотатив мезонлар асосида гуруҳланиши ва типологик солиштирилиши орқали улар тил ва маданият ривожига асосланган амалий дарсларда “Матч тҳе идиом wитҳ итс дефинитион”, “Миминг cултуре”, “Реад анд гуэсс” каби топшириқларда кенг фойдаланилди;
замонавий инглиз ва ўзбек бадиий матнлар таҳлили асосида гоод/бад ва яхш/ёмон компонентли инглиз ва ўзбек фразеологик бирликларининг реал контекстдаги функсионал-дискурсив хусусиятлари очиб берилган, реал нутқ амалиёти ва матн ичидаги функсионаллик асосида олиб борилган таҳлил натижалари замонавий конкорданс таҳлил, дискурс таҳлили ва прагматик лингвистика ютуқларини бирлаштирган ҳолда берилган таҳлил натижаларидан АҚШнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 2-августдаги 2300/02-сонли маълумотномаси). Натижада, дискурс таҳлили ва прагматик лингвистика ютуқларини бирлаштирган ҳолда мавзу доирасидаги ибораларнинг нутқ амалиётидаги қўлланиш механизмларини аниқлаш орқали лойиҳа доирасида лингвомаданий компетенсияни ривожлантиришга илмий-амалий асос яратди;
эзгулик ва ёвузликни ифода этувчи фразеологизмларнинг қиёсий тавсифи, мазкур турғун бирикмаларнинг уммумий ва фарқли жиҳатлари юзасидан эришилган натижалардан Самарқанд вилояти телерадиоканалида 2025-йил 25-июл куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини ҳамда 2025-йил 5-августдаги “Самарқанд ФМ 105.2” радиоканалининг “Кун мавзуси” эшиттиришининг навбатдаги сонлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 5-августдаги 01-07/278-сонли маълумотномаси). Натижада, эзгулик ва ёвузликни ифода этувчи фразеологизмларнинг қиёсий тавсифи, уларнинг  миллий онгда ҳамда тилда акс этиши томошабинларга еткизилиб,  оммавий ахборот воситаларида бадиий-лингвистик материал сифатида қўлланиш имконини берди, контент яратишда маданий-маърифий илмий-амалий асос вазифасини бажарди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish