Каримова Муниса Яхёевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида ҳаракат тарзи (акционсарт)нинг консептуаллашуви”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5695.
Илмий раҳбар: Шодиев Саънат Эргашевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор;
Мусаев Абиш Абилказиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида предикатларнинг ҳаракат тарзи турларини аниқлаш ва уларнинг семантик таснифини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида феълларнинг аксионал хусусиятлари чегараланган / чегараланмаганлик асосида аспектуалликнинг функсионал-семантик майдони аниқланиб, ушбу майдон таркибини ҳаракат тарзи категорияси ҳосил қилиши асослаб берилган;
қиёсланаётган тилларда ҳаракат тарзи категориясининг доминант белгилари сифатида феълларнинг лексик-семантик потенсиали ҳамда грамматик кўрсаткичлари темпораллик аспектуал воситаинтегратив тизим сифатида намоён бўлиши илмий жиҳатдан асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ҳаракат тарзи категориясининг шаклланишида аналитик феъл бирликлари (пҳрасал вербс), (ёрдамчи ва кўмакчи феъллар) ҳамда темпорал ва макон семантикасига эга воситаларнинг функсионал роли аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ҳаракат тарзи категориясининг лексик-грамматик таснифи ишлаб чиқилиб, унинг таркибида инхоативлик, тугалланганлик, итеративлик, давомийлик, перфективлик каби турларни ифодаловчи семантик мезонлар тизими очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва ўзбек тилларида ҳаракат тарзи семантикасини ифодаловчи воситаларни аниқлаш жараёнида олинган илмий натижаларга асосланиб, ушбу ҳаракат тарзи категориясида семантикага таъсир этадиган воситаларни қиёсий таснифлаш амалга оширилди ҳамда инглиз ва ўзбек тиллари мисолида тадқиқ ва таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳаракат тарзи категорияси матнда ифодаланиш усуллари таҳлил қилинар экан, икки тилдаги матнга таъсир қилувчи семантик бирликларни шакллантирувчи омилларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари аниқланган. Бу тадқиқот натижалари нафақат синтаксис, семантика, лексикология ва грамматика фанлари учун аҳамиятли бўлиб, балки қардош бўлмаган иккала тилнинг умумий тамойилларини белгилаш имконини ҳам яратганлигига оид хулосалардан 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 6-октябрдаги 3043/02-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида яратилган модулдаги ҳаракат тарзини ифодаловчи темпорал бирликлар орқали ифодаланган мисоллардан дастур доирасида фойдаланилган ҳамда тилнинг ривожланишига таъсир этиши каби кўплаб фанлар доирасида манба хизматини ўташга асос бўлиши кераклигига эришилди;
феъл системаси доирасида инглиз ва ўзбек тилларида ҳаракат тарзи категориясининг доминант белгилари сифатида феълнинг лексик-семантик потенсиали ва грамматик категориал кўрсатгичлари ўртасидаги муносабатлар маҳсули эканлиги исботланган. Феълнинг ифодаланиши, ҳаракат тарзи семантик хусусиятларининг, лексик хилма-хиллиги аспектуал ва темпорал ҳодисаларни белгилашда дейктик жиҳатдан фаоллашуви борасидаги маълумотлар Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида тилшуносликдаги компютер лингвистикасига оид атамаларнинг ижтимоий-сиёсий лексик хусусиятларини аниқлашда илмий натижаларидан фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 15-ноябр 2025-йил. 3590/02-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида феълларнинг лексик-семантик ҳамда темпорал ва аспектуал характеристикаси тўғрисидаги хулосалар ҳаракат тарзи, замон ва аспект тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган ва матнда темпорал бирликлари орасидаги фарқлар ва ўхшашликлар ўрганилиб, матнларнинг маъно ва структураси этнолингвистикага таъсирини таҳлил қилишда қўлланилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳаракат тарзи феълларининг турли хилдаги матнлар доирасида “ҳаракат тарзи феъллари” (акционсарт)ни лексик-семантик чегараларини, жумладан, мулоқотда уларнинг функсионал-семантик хусусиятларни ёритишга кўмаклашадиган тил бирликларининг фаоллашувини таъминловчи омилларни аниқлаш муҳимлиги белгиланган. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳаракат тарзи аналитик шаклдаги феъл бирикмалари (пҳрасел вербс), етакчи ва кўмакчи феъллар ҳамда темпорал, макон семантикасига эга қўшимчалар, бирликлар таъсири натижасида юзага келиши юзасидан билдирилган хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2020-2022-йилларга мўлжалланган Британия Кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 6-январдаги 11-25/8-сонли маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида фойдаланилган айрим феъллар замонавий лингвистик назариялар ва чоғиштирма тилшунослик тамойилларига асосланган бўлиб, феълларининг синтактик бирикиши ва мазкур феълларнинг аспектуал семантикасини аниқлашда илмий натижаларидан фойдаланилган;
замонавий инглиз ва ўзбек тилларида феълнинг ҳаракат тарзи категорияси таснифи лексик-грамматик кўрсатгичи сифатида ўз аксини топиши ва уларнинг маълум (инхоативлик, тугалланганлик, итеративлик давомийлик, перфективлик) турларини ҳосил қилиши, ҳаракат тарзини ифодаловчи бирликлар нуқтайи назаридан ўрганилган ишда илгари сурилган ғоялар бўйича эришилган натижа ва хулосаларидан Самарқанд вилояти телерадиоканали Дмда 22-октябр куни эфирга чиққан “Сифатли таълимни ривожлантириш жамғармаси” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 8-ноябр 01-07/362-сони маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг бадиий таржима планидаги замонавий йўналишлар тўғрисидаги билимдонлиги ошишига эришилган.