Пўлатова Зубайда Абдуравуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аннемарие Шиммел мероси асосида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11272.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: Эшонқулова Сурайё Исамиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Санақулов Зайниддин Ибодуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аннемарие Шиммел маънавий меросининг талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришдаги ўрнини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Аннемарие Шиммел илмий-маънавий меросининг педагогик-аксиологик мазмуни ва тарбиявий имкониятлари унинг илмий қарашларидаги инсонпарварлик, руҳий покланиш, камтарлик, бағрикенглик, маънавий масъулият ва ўзликни англаш ғояларини герменевтик таҳлил қилиш, педагогик мазмунига кўра таснифлаш, тарбиявий функсияларини дифференциаллаштириш орқали, шиммелнинг илмий асарлари, маънавий консептлари ва рамзий образларини педагогик интерпретация қилиш воситасида, аксиологик, герменевтик, маданиятшунослик ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида аниқлаштирилган, мероснинг маърифий, қадриятли, рефлексив ва тарбиявий функсияларининг педагогик тузилмаси тизимлаштирилган;
талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга таъсир этувчи педагогик омиллар, тамойиллар ва шарт-шароитлар уларнинг қадриятли муносабат, ахлоқий танлов, шахсий позиция ва рефлексив хулқ шаклланишига кўрсатадиган таъсирини функсионал таҳлил қилиш, сабабий алоқаларини белгилаш, ўзаро таъсир даражасини дифференциаллаштириш орқали, муаммоли-ахлоқий вазиятлар, маданиятлараро мулоқот, қадриятли танлов топшириқлари ва рефлексив фаолият воситасида, контекстуаллик, диалогиклик, субектлилик, қадриятга йўналтирилганлик ва рефлексивлик тамойиллари асосида аниқлаштирилган, уларнинг маънавий-ахлоқий ривожланишга таъсир этиш механизми асосланган;
Аннемарие Шиммел мероси асосида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик модели ва методик таъминоти Шиммел меросидаги маънавий ғояларни таълим мазмунига педагогик трансформация қилиш, уларни ахлоқий муаммоли вазиятлар билан боғлаш, талабани мустақил қадриятли позиция эгаллашга йўналтириш орқали, герменевтик суҳбат, ахлоқий дилемма, мунозара, кейс, рефлексив эссе ва ижодий лойиҳа методлари воситасида, аксиологик, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган, маънавий мазмунни шахсий ахлоқий тажрибага трансформация қилишнинг босқичли методик механизми ишлаб чиқилган;
талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва диагностик воситалари маънавий билимнинг мазмуний ўзлаштирилиши, қадриятларга муносабатнинг барқарорлиги, ахлоқий қарорларнинг мустақиллиги ва хулқий намоёнларнинг изчиллигини эмпирик белгилар билан мувофиқлаштириш орқали, диагностик топшириқлар, кузатув карталари, вазиятли тестлар, ўзини баҳолаш ва эксперт баҳолаш воситасида аниқлаштирилган, тажриба-синов натижаларини қиёсий ва математик-статистик қайта ишлаш асосида ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлигини баҳолаш механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аннемарие Шиммел илмий меросининг талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик механизмлари бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
Аннемарие Шиммел илмий-маънавий меросининг педагогик-аксиологик мазмуни ва тарбиявий имкониятлари унинг илмий қарашларидаги инсонпарварлик, руҳий покланиш, камтарлик, бағрикенглик, маънавий масъулият ва ўзликни англаш ғояларини герменевтик таҳлил қилиш, педагогик мазмунига кўра таснифлаш, тарбиявий функсияларини дифференциаллаштириш орқали, шиммелнинг илмий асарлари, маънавий консептлари ва рамзий образларини педагогик интерпретация қилиш воситасида, аксиологик, герменевтик, маданиятшунослик ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида аниқлаштирилган, мероснинг маърифий, қадриятли, рефлексив ва тарбиявий функсияларининг педагогик тузилмаси тизимлаштирилган тадқоқот натижаларидан Педагогика назарияси ва тарихи дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Натижада Аннемарие Шиммел илмий меросининг педагогик-тарбиявий мазмуни олий таълимда маънавий-ахлоқий тарбия жараёнини илмий-назарий жиҳатдан бойитишга ҳамда талабаларда тасаввуфий тафаккур, инсонпарварлик, маърифат ва ахлоқий камолотга оид қарашларни шакллантиришга хизмат қилган;
талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга таъсир этувчи педагогик омиллар, тамойиллар ва шарт-шароитлар уларнинг қадриятли муносабат, ахлоқий танлов, шахсий позиция ва рефлексив хулқ шаклланишига кўрсатадиган таъсирини функсионал таҳлил қилиш, сабабий алоқаларини белгилаш, ўзаро таъсир даражасини дифференциаллаштириш орқали, муаммоли-ахлоқий вазиятлар, маданиятлараро мулоқот, қадриятли танлов топшириқлари ва рефлексив фаолият воситасида, контекстуаллик, диалогиклик, субектлилик, қадриятга йўналтирилганлик ва рефлексивлик тамойиллари асосида аниқлаштирилган, уларнинг маънавий-ахлоқий ривожланишга оид илмий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Навоий вилояти телерадиоканали” дастурларини тайёрлашда фоудаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 22-майдаги 01-10/74-рақамли маълумотномаси). Бунинг натижасида эшиттириш ва кўрсатувларнинг илмий далилларга бой бўлишига эришилган;
Аннемарие Шиммел мероси асосида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг педагогик модели ва методик таъминоти Шиммел меросидаги маънавий ғояларни таълим мазмунига педагогик трансформация қилиш, уларни ахлоқий муаммоли вазиятлар билан боғлаш, талабани мустақил қадриятли позиция эгаллашга йўналтириш орқали, герменевтик суҳбат, ахлоқий дилемма, мунозара, кейс, рефлексив эссе ва ижодий лойиҳа методлари воситасида, аксиологик, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган, маънавий мазмунни шахсий ахлоқий тажрибага трансформация қилишнинг босқичли методик механизми ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 20-январдаги 04/11-2/25-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга оид педагогик омиллар ва тамойиллар мазмуни ёшлар онгида қадриятли муносабат, маданиятлараро англашув, шахсий рефлекция ва ахлоқий танлов компетенсияларини ривожлантириш имконини берган;
талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва диагностик воситалари маънавий билимнинг мазмуний ўзлаштирилиши, қадриятларга муносабатнинг барқарорлиги, ахлоқий қарорларнинг мустақиллиги ва хулқий намоёнларнинг изчиллигини эмпирик белгилар билан мувофиқлаштириш орқали, диагностик топшириқлар, кузатув карталари, вазиятли тестлар, ўзини баҳолаш ва эксперт баҳолаш воситасида аниқлаштирилган, тажриба-синов натижаларини қиёсий ва математик-статистик қайта ишлаш асосида ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлигини баҳолаш механизмини асослашга оид диссертация иши материалларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурига оид тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 19-январдаги 10/44-сонли маълумотномаси). Натижада Аннемарие Шиммел мероси асосида ишлаб чиқилган педагогик модел маънавий-маърифий тарғибот ишлари мазмунини такомиллаштиришга, талабаларда маънавий қадриятларни ички эҳтиёж сифатида англаш ва уларни амалий хулқ-атворда намоён этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва диагностик воситалари маънавий билимнинг мазмуний ўзлаштирилиши, қадриятларга муносабатнинг барқарорлиги, ахлоқий қарорларнинг мустақиллиги ва хулқий намоёнларнинг изчиллигини эмпирик белгилар билан мувофиқлаштириш орқали, диагностик топшириқлар, кузатув карталари, вазиятли тестлар, ўзини баҳолаш ва эксперт баҳолаш воситасида аниқлаштирилган, тажриба-синов натижаларини қиёсий ва математик-статистик қайта ишлаш асосида ишлаб чиқилган методиканинг самарадорлигини баҳолаш механизмига доир таклифлари Филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишига оид фанларни ўқув жараёнига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-275-рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларнинг шаклланганлик даражасини баҳолашга оид мезон ва кўрсаткичларнинг ўқув дастурлари мазмунига сингдирилиши таълим жараёнида маънавий билим, қадриятли муносабат, ахлоқий қарор қабул қилиш ва хулқий фаолликни тизимли диагностика қилиш имконини берган.