Бекчанова Нилуфар Ахмеджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила ва никоҳ муносабатларида анъанавийлик ва замонавийлик синтези (Хоразм мисолида)”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №Б2017.3.PhD/Тар213.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Руза Баллиэва, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч Давлат университети
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Базарбаэв Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори, профессор. Тлеубергенова Навбахор Абдукаримовна, тарих фанлари номзоди, доцент Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳаси аҳолиси оила-никоҳ муносабатларининг аҳамияти ва ўзига хослиги тарихий этнографик маълумотлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: тарихий тараққиётининг турли босқичларида оила ва никоҳ муносабатлари ривожланиши ва унга таъсир кўрсатган омилларнинг этнологик хусусиятлари илмий таҳлил қилиниб, Хоразм воҳаси оила ва никоҳ муносабатларидаги анъанавий ҳамда замонавий ўзгаришлар “ижтимоий мобиллик”, гендер-симметрик, патриархал ва неопатирахал модел, этномаданий детерминация каби ёндашувлари асосида далилланган;
воҳа аҳолиси оила ва никоҳ муносабатлари замонавийлик ва анъанавийлик тамойиллар асосида таҳлил қилиниб, анъанавий маросимлар (совчилик, қатлама келди, кўрпа бичар, ўғри патир, келин салом, қалин пули, оқ ўратиш) ҳудудлар кесимида турли даражада сақланиб қолинганлиги ҳамда замонавий янги урфлар ва маросимлар (фуқаролик никоҳи, тўйларда европача ёндашиш, айланиш (гулянка), қўғирчоқ сотиш) каби тўйлардаги ўзгаришлар кириб келгани асосланган;
Хоразм воҳасида тўйдан кейинги даврда янги келиннинг мулоқот ва ижтимоий фаолликни онгли равишда чеклаши ва кенг қариндошлик тармоғидан ижтимоий масофа сақлаши Хоразм воҳасига хос этнорегионал никоҳ-адаптация модели ва “постникоҳ ижтимоий дистансия модели” элементи эканлиги эмпирик далиллар асосида исботланди.
дала тадқиқотлари асосида Хоразм воҳасида оила ва никоҳ муносабатлари ички ижтимоий-регулятив механизмлар жиҳатидан нисбатан демократик мазмунга эга эканлиги, келишмовчилик ва ажрим ҳолатларининг камлиги оила институтининг юқори ижтимоий легитимлиги, ёши улуғ инсонлар мавқейининг устуворлиги, диний қадриятларнинг норматив бошқарув функсияси ҳамда “эл-юрт олдидаги масъулият” феномени билан тизимли боғлиқлиги илмий асослаб берилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Хоразм воҳаси аҳолисининг анъанавий ва замонавий оила-никоҳ муносабатларини тарих, этнография, ижтимоий фалсафа ва маданиятшунослик фанлари нуқтаи назаридан илмий-назарий таҳлил қилиш ҳамда ушбу фанларни дала этнографик маълумотлар асосида илмий-назарий жиҳатдан бойитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, диссертацияда умумлаштирилган маълумотлардан Этнология, этнография фанларини илмий маълумотлар билан бойитишда, олий ўқув юрти талабалари учун янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларни ёзишда, шунингдек, виртуал ва этнология музейларини бойитишда ҳамда тарихий-маданий меросни тарғиб қилишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Хоразм воҳаси аҳолиси оила ва никоҳ муносабатлари, уларнинг ҳудудий ҳамда маҳаллий хусусиятлари ўрганилиб, оилавий муносабатларнинг анализ ва синтези, улардаги замонавий ўзгаришларга таъсир этган омилларни ёритиш мақсадида дала этнографик тадқиқотлари ўтказилган ҳамда муаммоларни бартараф этишга доир таклиф тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Хоразм воҳаси аҳолиси оила ва никоҳ муносабатлари, уларнинг ҳудудий ҳамда маҳаллий хусусиятларига доир этнологик маълумотларини тарихийлик ва ҳозирга замон нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб, замонавий ўзгаришларга таъсир этган омиллар ўрганиш мақсадида ўтказилган этнографик тадқиқотлар натижалари асосида оила ва никоҳ муносабатлари оид таклиф тавсиялар ишлаб чиқилган;
тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар ҳамда унда илгари сурилган таклиф, тавсиялардан олий ва ўрта таълим муассасаларининг ўқув ишлар режасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда, шунингдек, этнографик манбаларни янада кенгайтиришга ва янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган ҳамда умумлаштирилган илмий маълумотларни ўқув жараёнига татбиқ этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Хоразм воҳаси анъанавий ва замонавий оила ва никоҳ муносабатларининг анъанавийлик ва замонавийлик синтези доирасида тадқиқ қилиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар ҳамда дала этнографик материаллар асосида:
Мустақиллик йилларида воҳа аҳолиси турмуш тарзида оила ва никоҳ муносабатларида анъанавий ҳамда замонавийликнинг таҳлили оилавий анъаналарнинг ижтимоий-маънавий, ҳуқуқий ва психологик хусусиятлари акс этган тадқиқот натижаларидан Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан 2021–2022 йилларда амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Хоразм вилояти бўлимининг 2022-йил 31-майдаги 01/02-84-сонли маълумотномаси). Натижада, Марказнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ҳамда аҳолининг тафаккурида оила ва никоҳнинг муқаддаслиги ғояси ривожлантирилишига эришилди.
Маҳалла тизимида оила ва никоҳ муносабатларида оиланинг ўрни, эр-хотин низолари ҳамда ажримларга сабаб бўлувчи омиллар таҳлили акс этган этнографик материаллардан “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган ЖҲБЛ-10-сонли “Маҳаллаларда қонуний никоҳдан ўтмай яшаётган оилаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётган омиллар ва шарт шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш” ва ЖҲБЛ-63-сонли “Ўзбекистоннинг замонавий намунали оила модели” мавзуларидаги амалий лойиҳаларида фойдаланилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 13-июлдаги 01-09/990-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари замонавий оила моделини ишлаб чиқиш ва никоҳдан ташқари муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
Воҳа аҳолиси турмуш тарзида оила ва никоҳ муносабатларида анъанавийлик ҳамда замонавийликнинг таҳлили оилавий маросимлар, турмуш тарзига оид анъаналар акс этган материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатиладиган “Этно” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 24-февралдаги 02/30-457-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсиб келаётган ёш авлодда ўзбек халқининг маънавий меросини асраш, хусусан оила ва никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда миллий анъана ва қадриятларга ижобия муносабат шакллантирилди.
“Соғлом оила – муваффақиятли бизнес” консепсияси оилавий бизнесни ривожлантириш, оилавий фермерлик , ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш маҳалла ва жамоатчилик билан ҳамкорлик маҳаллаларда “Оила ва қадрият” давра суҳбатлари оқсоқоллар ва фаол аёлларни жалб қилиш низоларни медиатив ҳал қилиш гуруҳлари иилмий таҳлил қилиниб, Хоразм воҳаси оила ва никоҳ муносабатларидаги анъанавий ҳамда замонавий ўзгаришлар “ижтимоий мобиллик”, гендер-симметрик каби ёндашувлари асосида Ўзбекистон Либерал демократик Янгиариқ тумани кенгаши томонидан ўтказилган ( Хоразм вилояти Либерал демократик партияси Янгиариқ туманинг 2026-йил 16-январдаги Н 26/04-сонли маълумотномаси) тарғибот ишларида фойдаланди.