Артиков Баҳтиёр Махкамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2427
Илмий раҳбар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сапаров Элмурод Данабаэвич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мамлакатамизда натижага йўналтирилган буджетлаштиришга ўтишнинг институционал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буджет жараёнларининг фискал барқарорлигини таъминлаш ва буджет маблағлари ҳаракатини реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи “Буджет барқарорлигини аниқлаш ва маблағлардан фойдаланиш мониторинги модели” ишлаб чиқилган;
буджет ҳолати ва унинг молиявий барқарорлигини комплекс баҳолашда биринчи даражали буджет маблағлари тақсимловчилари фаолиятида дастурий буджетлаштириш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Дастурий буджетлаштириш самарадорлигини баҳолаш услубиёти” шакллантирилган;
услубий ёндашувга кўра “натижага йўналтирилган буджетлаштириш” тушунчаси буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини натижавийлик индикаторлари, ҳисобдорлик механизмлари ва молиявий назорат тизими асосида баҳолаш ҳамда давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш имконини берувчи тизим сифатида такомиллаштирилган;
соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотларга йўналтирилган буджет маблағлари самарадорлигини аниқлашда жамоатчилик фикрини инобатга олувчи “Аҳоли ўртасида сўров (анкета) ўтказиш усули” асосида натижадорлик индикаторларини баҳолаш методи таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мамлакатимизда натижага йўналтирилган буджетлаштиришни жорий этиш бо‘йича олинган илмий натижалар асосида:
буджет жараёнларининг фискал барқарорлигини таъминлаш ва буджет маблағлари ҳаракатини реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи “Буджет барқарорлигини аниқлаш ва маблағлардан фойдаланиш мониторингини юритиш модели”га доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда буджет ташкилотлари фаолиятида илмий-амалий манба сифатида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026-йил 17-апрелдаги №04/2-11-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-апрелдаги №05-40-2696-сон маълумотномаси). Натижада, буджет маблағларининг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, молиявий таваккалчиликларни олдиндан аниқлаш ҳамда буджет барқарорлигини баҳолаш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
буджет ҳолати ва унинг молиявий барқарорлигини комплекс баҳолашда биринчи даражали буджет маблағлари тақсимловчилари фаолиятида дастурий буджетлаштириш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Дастурий буджетлаштириш самарадорлигини баҳолаш услубиёти”га доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида апробациядан ўтказилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-апрелдаги №05-40-2696-сон маълумотномаси). Натижада, буджет харажатлари самарадорлигини натижавийлик индикаторлари асосида баҳолаш, буджет ресурсларини устувор йўналишларга самарали тақсимлаш ҳамда тизим ташкилотларининг молиявий барқарорлигини кластерлаш асосида таҳлил қилиш имконияти яратилган;
услубий ёндашувга кўра “натижага йўналтирилган буджетлаштириш” тушунчаси буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини натижавийлик индикаторлари, ҳисобдорлик механизмлари ва молиявий назорат тизими асосида баҳолаш ҳамда давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш имконини берувчи тизим сифатида такомиллаштиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25-декабрдаги ЎРҚ–1107-сон Қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Буджет кодексининг 26-моддаси биринчи қисми саккизинчи хатбоши, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддаси ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига тегишли қўшимчалар киритилган ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026-йил 17-апрелдаги №04/2-11-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-апрелдаги №05-40-2696-сон маълумотномалари). Натижада, буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда буджет жараёнларида натижадорликка асосланган бошқарув механизмларини такомиллаштириш имконияти яратилган;
соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотларга йўналтирилган буджет маблағлари самарадорлигини аниқлашда жамоатчилик фикрини инобатга олувчи “Аҳоли ўртасида сўров (анкета) ўтказиш усули” асосида натижадорлик индикаторларини баҳолаш методига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда ташаббусли буджетлаштириш амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026-йил 17-апрелдаги №04/2-11-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 28-апрелдаги №05-40-2696-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли эҳтиёжлари ва устувор йўналишларини аниқлаш, буджет маблағларининг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish