Абдуллаева Лола Сайфуллаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий босқичда акушерлик қон кетишларни олдини олиш ва даволашда тиббий ёрдам сифатини оширишнинг тиббий-ташкилий жиҳатлари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология ва 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.2.DSc/Tib1015.
Илмий маслаҳатчилар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Л.М.Абдуллаева тиббиёт фанлари доктори, профессор; Р.Э.Ниязметов  тиббиёт фанлари доктори, профессор; А.А.Киличев тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббий хавф омиллари ва тиббий ёрдам сифатининг ташкилий жиҳатларини ўрганиш асосида акушерлик қон кетишларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар комплексини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд худудида акушерлик қон кетишларининг частотаси 3,5% ни ташкил этиши ва қон кетиши ривожланишининг предикторлари бўлган энг муҳим хавф омиллари, яъни бачадон атонияси (48,4%), нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши (22,6%), йўлдошнинг олдинда ётиши (17,3%), туғруқ йўллари жароҳатлари (6,3%) эканлиги аниқланган; 
илк бор гравидарлик индекси акушерлик қон кетиши фақатгина кўп марта туғувчи аёлларнинг муаммоси эмаслиги: қон кетишлар кузатилган беморлар орасида биринчи марта туғувчилар 50,9%ни, 2-3-ҳомиладорлик бўлган аёллар ичида 42,0%ни, кўп марта туғувчиларда атиги 7,0%ни, гравидарлик индекси ретроспектив гуруҳда 1,6 ва проспектив гуруҳда 1,4 ташкил этишини исботланган;
анамнезида акушерлик қон кетишлар кузатилган аёлларни гемостаз тизимини 12-14, 28-32 ва 37-40 ҳафталарда ўрганиш ҳомиладорлик ривожлангани сайин гемокоагуляция потенциалининг физиологик гестацион қайта қурилишини акс эттирувчи бир томонлама ўзгаришлар кузатилганлиги ва ушбу ҳолат гемостаз тизимининг зўриқишини акс эттиради, бироқ акушерлик қон кетишини мустақил прогнозлаш учун барқарор лаборатор профилни шакллантирмаслиги асосланган;
ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда акушерлик қон кетишлар хавф даражасини баҳолаш учун рақамли “Лола” тизимида амалга оширилган 22 та предикторларнинг миқдорий табақаланиши ва ҳомиладорни йўналтириш даражасини аниқлаш асосида акушерлик қон кетишлар хавфини бошқара олиш дастури ишлаб чиқилган;
акушерлик қон кетишларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш учун ишлаб чиқилган алгоритм, туғруқ муассасалари амалиётига фанлараро жамоавий ишлаш кўникмаларига мунтазам ўқитишни жорий этиш, тиббиёт ходимлари ўртасида билим ва кўникмаларнинг 28% дан 89% гача ошганлиги ва акушерлик қон кетишлар сонини, интенсив трансфузион терапия заруратини хамда гистерэктомиялар сонини 2 бараварга камайтирганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акушерлик қон кетишлар хавфини эрта аниқлаш, бошқариладиган клиник-ташкилий омилларни баҳолаш ҳамда ҳомиладорлар, туғувчи ва туққан аёлларга тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд худудида акушерлик қон кетишларининг частотаси 3,5% ни ташкил этиши ва қон кетиши ривожланишининг предикторлари бўлган энг муҳим хавф омиллари, яъни бачадон атонияси (48,4%), нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши (22,6%), йўлдошнинг олдинда ётиши (17,3%), туғруқ йўллари жароҳатлари (6,3%) эканлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 25 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Акушерлик қон кетишларда шошилинч ёрдам кўрсатиш алгоритми ва уни турли даражадаги туғруқ муассасаларида ташкил этиш” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига 12.01.2026 йилдаги 45-у-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 20.01.2026 йилдаги 20-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 13 августдаги X32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон кетиши ривожланишининг предикторлари бўлган энг муҳим хавф омилларини аниқлаш орқали хомиладорларни тегишли даражадаги туғруқ муассасаларига ўз вақтида йўналтирилишини таъминлайди, массив қон йўқотилишини олдини олишга ва акушерлик ёрдами сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий-амалий тавсияларни қўллаш натижасида акушерлик қон кетишлар хавфини кеч ташхислаш, шошилинч равишда касалхонага ётқизиш, интенсив инфузион-трансфузион терапия, массив қон йўқотиш асоратларини узоқ муддатли стационар даволаш ва олиб бориш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор гравидарлик индекси акушерлик қон кетиши фақатгина кўп марта туғувчи аёлларнинг муаммоси эмаслиги: қон кетишлар кузатилган беморлар орасида биринчи марта туғувчилар 50,9%ни, 2-3-ҳомиладорлик бўлган аёллар ичида 42,0%ни, кўп марта туғувчиларда атиги 7,0%ни, гравидарлик индекси ретроспектив гуруҳда 1,6 ва проспектив гуруҳда 1,4 ташкил этишини исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 25 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Акушерлик қон кетишларда шошилинч ёрдам кўрсатиш алгоритми ва уни турли даражадаги туғруқ муассасаларида ташкил этиш” номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига 12.01.2026 йилдаги 45-у-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 20.01.2026 йилдаги 20-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 13 августдаги X32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гравидарлик индексидан фойдаланиш биринчи марта ва қайта туғувчи аёлларда акушерлик қон кетиш хавфини эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини ўз вақтида шакллантириш ва массив қон йўқотиш эҳтимоли етарлича баҳоланмаслигини олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: гравидарлик индексидан фойдаланиш акушерлик заҳираларини оқилона тақсимлашга, кеч ташхис қўйиш, шошилинч аралашувлар, интенсив трансфузион терапия ва массив акушерлик қон кетишларнинг асоратларини даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: анамнезида акушерлик қон кетишлар кузатилган аёлларни гемостаз тизимини 12-14, 28-32 ва 37-40 ҳафталарда ўрганиш ҳомиладорлик ривожлангани сайин гемокоагуляция потенциалининг физиологик гестацион қайта қурилишини акс эттирувчи бир томонлама ўзгаришлар кузатилганлиги ва ушбу ҳолат гемостаз тизимининг зўриқишини акс эттиради, бироқ акушерлик қон кетишини мустақил прогнозлаш учун барқарор лаборатор профилни шакллантирмаслиги асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 25 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Акушерлик қон кетишларда шошилинч ёрдам кўрсатиш алгоритми ва уни турли даражадаги туғруқ муассасаларида ташкил этиш” номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига 12.01.2026 йилдаги 45-у-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 20.01.2026 йилдаги 20-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 13 августдаги X32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гемостаз тизимини бахолаш, диагностик, терапевтик ва ташкилий нуқсонларни ўз вақтида аниқлашга, акушерлик қон кетишининг массив қон йўқотилишига ўтишини олдини олиш ва туғруқ муассасаларида ёрдам сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: оптимиаллаштирилган чора тадбирларни  жорий этилиши кеч ташхис қўйиш, интенсив трансфузион терапия ва массив акушерлик қон кетишининг асоратларини даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга ҳисса қўшади; ҳар бир бемор учун иқтисод ўртача 3 900 000 сўмни ташкил этди.
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда акушерлик қон кетишлар хавф даражасини баҳолаш учун рақамли “Лола” тизимида амалга оширилган 22 та предикторларнинг миқдорий табақаланиши ва ҳомиладорни йўналтириш даражасини аниқлаш асосида акушерлик қон кетишлар хавфини бошқара олиш дастури ишлаб чиқилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 25 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Акушерликда массив қон кетишлар учун коагулологик тестлар Point-of-care” номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига 12.01.2026 йилдаги 45-у-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 20.01.2026 йилдаги 20-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 13 августдаги X32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: рақамли “Лола” тизими дастурини жорий этиш протоколдан четга чиқишни эрта аниқлашни таъминлайди, гемостазни баҳолашни тезлаштиради ҳамда қон кетишнинг массив қон йўқотиш ва ҳаёт учун хавфли ҳолатга ўтиш хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу моделдан фойдаланиш коагулопатияни кеч ташхислаш, норационал инфузион-трансфузион терапия ва массив акушерлик қон кетишларнинг асоратларини даволаш харажатларини камайтиришга ҳисса қўшади.
бешинчи илмий янгилик: акушерлик қон кетишларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш учун ишлаб чиқилган алгоритм, туғруқ муассасалари амалиётига фанлараро жамоавий ишлаш кўникмаларига мунтазам ўқитишни жорий этиш, тиббиёт ходимлари ўртасида билим ва кўникмаларнинг 28% дан 89% гача ошганлиги ва акушерлик қон кетишлар сонини, интенсив трансфузион терапия заруратини хамда гистерэктомиялар сонини 2 бараварга камайтирганлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 25 июндаги 11-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Массив акушерлик қон йўқотилишида сабабларга қараб трансфузион терапияга индивидуаллаштирилган ёндашув алгоритми” номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур натижалар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалиётига 12.01.2026 йилдаги 45-у-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 20.01.2026 йилдаги 20-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 13 августдаги X32-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сигнал-индикатор модел ва экспресс-коагулологик тестларни жорий этиш протоколдан четга чиқишни ўз вақтида аниқлаш, гемостазни баҳолашни тезлаштириш ва акушерлик қон кетишининг массив қон йўқотиш ва ҳаёт учун хавфли ҳолатга ўтишини олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу моделни қўллаш коагулопатияни кеч ташхислаш, норационал инфузион-трансфузион терапия, массив акушерлик қон кетишининг асоратларини узоқ муддатли стационар даволаш ва коррекция қилиш билан боғлиқ харажатларни камайтиради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish